Австрия канцлери қочқинларининг ўз оилалари билан бирлашиш дастурини тўхтатиб қўйди

Қочқинларнинг ўз оилалари билан бирлашиш ҳуқуқи ЕИ қонунлари билан мустаҳкамланган. Аммо Австриянинг янги канцлери бу мамлакат таълим тизимига улкан юкламани ҳосил қилишидан хавотирда.

Австриянинг янги канцлери Кристиан Штокер 4 март куни қочқинларни оилалари билан бирлаштириш дастури зудлик билан тўхтатилишини эълон қилди.

«Зудлик билан — бу ҳозирдан дегани», — деди у. Шу куннинг ўзида Австрия ички ишлар вазири бу ҳақда ЕИ расмийларини хабардор қилди. 

Коалиция тузишга уриниш сабаб беш ойдан кейин шакллантирилган янги ҳукуматга Австрия халқ партияси етакчиси Кристиан Штокер бошчилик қиладиган бўлди. Партия миграция қонунчилигини кучайтириш тарафдори ҳисобланади. Қочқинларнинг ўз оилалари билан бирлашиш ҳуқуқи ЕИ қонунлари билан мустаҳкамланган, аммо Штокернинг фикрича, мигрантлар оқими ортиб кетганида мамлакатлар ушбу дастурни тўхтатиб тура олади.

Австрия ИИВ маълумотларига кўра, 2023-2024 йиллар давомида оиласи билан бирлашиш дастури доирасида мамлакатга 18 минг қочоқ келган. Штокернинг сўзларига кўра, бу Австрия таълим тизимига улкан юкламани ҳосил қилади, чунки дастур доирасида келаётганларнинг аксарияти — болалардир. У Австрия қочқинларни қабул қилиш квоталари бўйича янги қоидалар ишлаб чиқилаётганини маълум қилди.

Kun.uz

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech