Пойтахтимиздаги “Tashkent International” меҳмонхонасида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар вазирлик ва идоралари матбуот котибларининг “Ахборот хизматлари 2024: миллий ва хорижий тажриба” мавзусида қўшма ўқув-семинари ўз ишини бошлади.
Ўқув-семинарини очиб берган АОКА директори А.Ходжаев иштирокчиларни қутлар экан, туркий мамлакатлар билан ҳар томонлама, шу жумладан, ахборот соҳасида алоқаларни ривожлантириш Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатининг муҳим жиҳатларидан бири эканлигини таъкидлади.
Тадбирда, шунингдек, Туркий давлатлар ташкилоти котиби Алмагул Серикбаева, Озарбайжон Аудиовизуал кенгаши раиси Исмат Саттаров, Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазирлиги Ахборот қўмитаси Жамоатчилик билан алоқаларни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Акшолпан Марат, Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекарлар ҳам сўзга чиқиб, қўшма-семинарнинг аҳамияти ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Ўқув-семинари ТДТга аъзо мамлакатларнинг Ахборот хизматлари фаолияти тақдимотлари билан давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўқув-семинари доирасидаги тадбирлар 30 майга қадар давом этади.
- Қўшилди: 27.05.2024
- Кўришлар: 1479
- Чоп этиш