Айрим ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинди

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишда хусусий айблов институти жорий этилади.

 

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга айрим ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Жумладан, айрим ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинди:

 

- автомат телефонларни шикастлантирганлик;

- рухсатсиз радиоузаткич шохобчаси ўрнатиш ва (ёки) ундан фойдаланганлик.

Шунингдек, айрим маъмурий ҳуқуқбузарликлар (хусусан, туҳмат, ҳақорат қилиш ва бошқалар) фақат жабрланувчининг ҳуқуқбузарни жавобгарликка тортиш ҳақидаги аризасига кўра жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланди.

Бироқ, жабрланувчи ночор аҳволда бўлгани, вояга етмагани ёки бошқа сабабларга кўра ўз ҳуқуқларини ҳимоя қила олмаса, ваколатли органнинг мансабдор шахси жабрланувчининг аризасисиз иш юритишни бошлаши шарт.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Kun.uz

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech