Ер юзида жами 735 миллион киши тўйиб овқатланмасликдан қийналяпти, миллионлаб инсонлар очарчилик ёқасида турибди. Бу ҳақда БМТ Инсон ҳуқуқи бўйича Олий комиссари Фолькер Тюрк ижтимоий тармоқда ёзган.
– Озиқ-овқат етарли, лекин кўп исроф бўляпти, – дея таъкидлаган мулозим. – Таъминотга эришиш учун озиқ-овқатнинг етарли миқдори, арзонлиги ва барқарорлиги биринчи ўринга қўйиладиган тизимга ўтиш зарур.
ЎзА
- Қўшилди: 22.10.2024
- Кўришлар: 756
- Чоп этиш