“Ғазо “ер юзидаги дўзах”га ўхшайди”. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги баёнотида секторга шундай таъриф берилган.
Ҳужжатда таъкидланишича, анклав жанубидаги Рафоҳ шаҳридаги кўчирилганлар лагери ўққа тутилиши бу фикр яна бир бор тасдиқлайди. Ғазода хавфсиз жой қолмаган. Агентлик Рафоҳдаги ходимлари билан алоқани йўқотди.
– Ходимларимизни тополмаяпмиз, ҳудудга кўчирилганлар хавфсизлигидан жуда хавотирдамиз, – дейилган ахборотда.
Хабарларга кўра, икки кун аввал Рафоҳ шаҳрига кўчирилганлар чодири ўққа тутилган, камида 40 фаластинлик ҳалок бўлган. Aввалроқ, Халқаро суд ҳужумларни зудлик билан тўхтатиш ҳақида қарор чиқарган эди.
ЎзА
- Қўшилди: 29.05.2024
- Кўришлар: 1421
- Чоп этиш