БМТ: Исроил блокадаси туфайли Ғазодаги чақалоқларнинг 92 фоизи асосий озиқ-овқатдан маҳрум

Исроилнинг давом этаётган зарбалари, блокадалари ва чегараларнинг ёпилиши Ғазодаги чақалоқларни асосий озиқ-овқатлардан маҳрум қилди — БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси Ғазо секторидаги фаластинлик гўдакларнинг 92 фоизи Исроилнинг давом этаётган зарбалари, блокадалар ва чегара пунктларининг ёпилиши сабабли асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан маҳрум бўлаётганини маълум қилди.

Бошқарманинг ишғол остидаги Фаластин ҳудудларидаги идораси томонидан берилган ёзма баёнотда айтилишича, чегаралар ёпиқлиги ва инсонпарварлик ёрдами етишмаслиги сабабли, апрель ойида оч қолган, касал бўлган ва тўйиб овқатланмаслик сабабли даволанаётган болалар сони март ойига нисбатан 80 фоизга ошган.

 

Таъкидланишича, 6 ойдан 24 ойгача бўлган болаларнинг 92 фоизи оналари билан бирга асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан ҳам минимал фойдаланиш имкониятига эга эмас.

Ҳужжатда таъкидланишича, бундай ҳолат чақалоқлар саломатлиги учун жиддий ва умрбод хавф туғдириши мумкин. Шунингдек, Ғазо аҳолисининг 65 фоизи тоза ичимлик сувига эга эмаслиги хабар қилинган.

Kun.uz

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech