Олимлар буни смартфонлар ва ижтимоий тармоқларнинг таъсири билан изоҳламоқда.
Ҳаёт давомида бахт U шаклидаги қонуниятга амал қилади, деган фараз узоқ вақтлардан бери устун эди. Яъни: одам ёшлигида ўзини бепарво ҳис қилади, кейин ўрта ёшда қийинчиликларга дуч келади, лекин ёши улғайган сайин ҳаётдан қониқиш ҳисси яна ортади.
Аммо БМТ топшириғига биноан янги тадқиқот шуни кўрсатдики, бу модель энди ишламайди. Ёшлар энди энг бахтли эмас - аксинча, ҳаётдан қониқиш ҳисси ёш ошгани сайин ортиб бормоқда, ёшлар эса руҳий саломатлик билан боғлиқ муаммоларни кўпроқ бошдан кечирмоқда.
Фаровонлик бўйича экспертлар Жин Твенге ва Дэвид Бланчфлоуер фикрича, сўнгги ўн йил ичида инглиз тилида сўзлашувчи мамлакатлар ёшлари, айниқса, аёллар ўртасида бахтиёрлик даражаси кескин пасайган. Олимлар буни смартфонлар ва ижтимоий тармоқларнинг таъсири билан боғламоқда, чунки фаровонликнинг пасайиши интернетдан фойдаланишнинг кўпайиши билан бир вақтга тўғри келган. Бошқа нарсалар қаторида, улар кибербуллингнинг таъсирини ва ташқи кўринишни баҳолаш маданиятини ҳам қайд қилган.
«Ёшлар яккаланиб қоляпти. Гап одамлар экранга қараб соатлаб ўтиришида эмас, улар ҳеч нима қилмаслигида. Улар дўстлари билан камроқ учрашади, камроқ мулоқот қилади ва ҳатто камроқ яқин муносабатларга эга», Дэвид Бланчфлоуер, тадқиқот муаллифи.
Олимларнинг таъкидлашича, ёшлар ўртасидаги руҳий саломатлик инқирози жиддий ижтимоий ва иқтисодий оқибатларга олиб келиши мумкин, жумладан, меҳнат унумдорлигининг пасайиши ва фаровонлик туфайли таълим ва ишдан бўшаган одамлар сонининг кўпайиши. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ушбу ҳодисанинг инглиз тилида сўзлашувчи мамлакатлардан ташқарида қанчалик кенг тарқалганлигини аниқлаш учун қўшимча тадқиқотлар ўтказишни буюрди.
«Биз ҳар доим бахтнинг ҳаёт қийинчиликлари туфайли ёшга қараб камайиб, кейин барқарорлашишига ишонганмиз. Аммо энди биз бу ғояни бутунлай қайта кўриб чиқишга мажбурмиз», деб хулоса қилди Бланчфлоуер.
Kun.uz
- Қўшилди: 05.03.2025
- Кўришлар: 324
- Чоп этиш