Бундан ташқари, болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишда ота-оналарнинг (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг) иштироки, уларнинг мажбуриятлари, таълим ташкилотларида болаларга нисбатан зўравонликка йўл қўйилмаслик назарда тутилмоқда. Шунингдек, болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича уларга ҳимоя ордери бериш тизими жорий қилинмоқда.
Лойиҳани ишлаб чиқишда Германия, Франция, Дания, Сингапур, Венгрия, Болгария, Албания, Грузия каби давлатларнинг тажрибаси ўрганилган.
Айни вақтда қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан дастлабки тарзда кўриб чиқилмоқда.
«Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририяти