Бугун давлат ва нодавлат теле-, радиоканаллар ҳамда бошқа ОАВ раҳбарлари билан учрашдим

Кеча Президент Администрацияси Ахборот сиёсати департаменти раҳбари К.Алламжонов соҳа мутасаддилари ҳамда давлат ва нодавлат теле-, радиоканаллар, ОАВ раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

Таъкидланишича, учрашувда теле- ва радиоканаллар, умуман ОАВ ва медиатармоқлар олдидаги долзарб муаммолар, янги трендлар, матбуотнинг яқин келажакдаги ҳолати, шунингдек, миллий контент яратиш масалалари муҳокама қилинган.

Шу билан бирга, ОАВ ва медиа тармоқларида сенсацион материалларга ўчлик, фейк ва дезинформацияларнинг сони ортиб бораётганлиги танқид қилиниб, медиа муҳитни соғломлаштириш, хусусан, соҳада қонунчиликни такомиллаштириш, журналист этикасини тартибга солиш масалалари юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилган.

 

Расмий хабарлар

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech