Бутунжаҳон журналистлари форуми

Хитой халқ республикасининг Цзянси провенциясида “Матбуотнинг кучи: цивилизациялараро мулоқот ва глобал модернизацияга журналистларнинг таъсири” мавзусида халқаро медиафорум бўлиб ўтмоқда.

Мазкур йирик халқаро тадбирда дунёнинг етакчи медиа вакиллари ва соҳа ташкилотлари масъуллари иштирок этмоқда.  

АҚШ, Хитой, Германия, Франция, Россия, Болгария, Беларус каби дунёнинг олтмишга яқин давлатидан юз нафардан зиёд медиа вакиллари иштирок этаётган форумда бугунги дунё журналистикаси, медиада замонавий технологияларнинг жорий этилиши, сунъий интеллектнинг қўлланилиши, профессионал журналистика муаммолари каби масалалар кўтарилди. 

Халқаро анжуманда сўз олганлар дунё журналистикасининг ютуқлари билан бирга оқсоқланаётган жиҳатлари ҳам борлигини алоҳида таъкидлашди. Жумладан, соҳада “фейк ньюс”ларнинг ортаётгани, тизимда профессионалликнинг етишмаслиги борасида фикр билдирар экан, замонавий дунё журналистикаси бунга ечим топиши кераклигини қайд этишди. 

Ушбу халқаро форумнинг “Журналистикада сунъий ақл” мавзусида бўлиб ўтган бугунги семинарида Журналистлар уюшмаси раиси Холмурод Салимов ҳам сўз олиб, Ўзбекистонда оммавий ахборот воситалари вакилларнинг сунъий интеллектдан фаол фойдаланаётганини ҳақида фикр билдирди. 

Шунингдек, анжуман доирасида иштирокчилар Хитойнинг Цзянси провенцияси ҳудудида – Нанчанг, Лушан, Жиужанг ва Ханчжоу шаҳарларида бўлиб,  экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш каби соҳаларда юз бераётган сўнгги янгиликлар билан танишиш имконига ҳам бўлди.  

Бутунжаҳон халқаро форумида ЎзА вакили ҳам иштирок этмоқда. 

ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech