Буюк Британия касалхоналари жиддий муаммога дуч келди

Буюк Британия шифохоналари давомли кибер ҳужум таъсирида юзага келган узилиш туфайли қон таъминоти бўйича мисли кўрилмаган танқисликка дуч келмоқда.

“The Telegraph” хабар беришича, мамлакат соғлиқни сақлаш идоралари қондан фойдаланишга чеклов жорий этиб, донорлар сафини кенгайтиришга чақирган.

Лондон касалхоналаридаги донорлик қон захираси сифати соғлиқни сақлаш тизимига кибер таҳдид оқибатида икки кундан камроқ вақт ичида бузилади.

Ўтган ҳафта кўплаб хизматлар, жумладан беморлар қон гуруҳига оид маълумот жамланган архив ишламай қолди. Бузилган аксар манбаларга кириш ҳамон тикланмаган.

– Хакерлар ҳужуми қон гуруҳини тезда аниқлаш имконини йўққа чиқаряпти ва шифохоналар фақат биринчи гуруҳ қонидан фойдаланишга мажбур бўлишяпти, – деб ёзган нашр.

Миллий соғлиқни сақлаш хизмати 1-тоифа қондан фойдаланишни чеклаш ва хавфсиз ҳолатда тегишли қон гуруҳи ўрнини босувчи моддалардан фойдаланишни сўраб, касалхоналар учун “сариқ огоҳлантириш” ҳолатини жорий қилди.

ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech