Бирлашган Араб Амирликлари ахборот агентлиги – WAM ёзишича, БМТ Иқлим ўзгариши доиравий конвенцияси томонлари конференцияси 29-сессияси (COP29) да COP28 президенти Султон Аҳмад Ал-Жобир ҳозир дунё мураккаб можаролар даврини бошдан кечираётганига эътибор қаратди.
– БАА ҳар доим қутбланиш ва бўлинишни эмас, шериклик ва мулоқотни танлайди, – деди у. – Масалан, қайта тикланадиган энергия соҳасида 500 гигаватт қувват яратди. 55 компания жорий йил чиқиндисиз нефть ва газ қазиб чиқаришга ўтиш ниятида. Ижтимоий соҳада, айниқса иқлим ўзгаришига қарши курашда фақат биргаликда муваффақиятга эришиш мумкин. Бунинг учун қоғозда эмас, муамонинг жойида ечим топишга аҳамият бериш лозим. Ҳар қандай масалани ҳал этиш биринчи навбатда молияга тақалади. Шу боис барча давлат ва хусусий ташкилотлардан маблағ жалб қилишимиз керак. COP28 ишга туширган жамғарма 6,5 миллиард доллар маблағ тўплаб, ривожланаётган ва тикланаётган мамлакатларга сармоя киритишда давом этмоқда. Шунингдек, зарар ва йўқотишлар учун 8,5 миллиард доллар ажратилди.
Эслатиб ўтамиз, COP доирасидаги навбатдаги сессия Бразилияда ўтказилиши режалаштирилган.
ЎзА
- Қўшилди: 13.11.2024
- Кўришлар: 751
- Чоп этиш