2020 йил 28 февралда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан бола ҳуқуқлари кафолатларини мустаҳкамловчи қонун маъқулланди. Унинг лойиҳаси Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ томонидан ишлаб чиқилган.
2019 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан «Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарор қабул қилинган, ушбу қарор Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция қабул қилинганлигининг 30 йиллигини нишонлашга бағишланган тадбирларнинг таркибий қисмига айланди.
Қарорда белгиланган мақсадларга эришиш учун Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан "Бола ҳуқуқларининг қўшимча кафолатлари белгиланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқилди.
Ушбу қонун Оила кодексига, Фуқаролик процессуал кодексига, Ўзбекистон Республикасининг "Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида" ги, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритади.
Оила кодексига киритилган ўзгартириш асосан оилада ҳар бир бола ўз манфаатларига таъсир қиладиган бирон-бир масалани ҳал қилишда ўз фикрини билдиришга, шунингдек, ҳар қандай суд ёки маъмурий процессда эшитишга ҳақли.
Ваколатли органлар ва мансабдор шахслар боланинг манфаатларига тааллуқли масалаларни ҳал қилишда боланинг фикрини, унинг ёшидан қатъи назар, кўриб чиқиши ҳамда боланинг энг устун манфаатларидан келиб чиққан ҳолда қарорлар қабул қилиши керак. Ота-она ва бола алоҳида-алоҳида яшаган тақдирда, васийлик ва ҳомийлик органлари, шунингдек ўн тўрт ёшга тўлган бола бир вақтнинг ўзида ота ва онадан вояга етмаган болаларнинг таъминоти учун алимент ундириш тўғрисида даъво қўзғатишга ҳуқуқига эга.
"Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида" ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, унга кўра, агар боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилса, шу жумладан, ота-она (улардан бири) ёки ота-онанинг ўрнини босувчи шахслар болани таъминлаш, тарбиялаш ва ўқитиш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаса ёки ота-она ҳуқуқлари суиистеъмол қилинса, бола васийлик ва ҳомийлик органига, шунингдек бошқа давлат органларига ўз хуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Бола тўлиқ ҳуқуқий лаёқат қила олмаслиги сабабли бундай мурожаатларни кўриб чиқмасдан қолдиришга йўл қўйилмайди.
"Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида" ги қонун янги модда билан тўлдирилиб, унга кўра вояга етмаганлар ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш масалалари бўйича мурожаатларни давлат органлари, ташкилотлар ёки уларнинг мансабдор шахсларига мустақил равишда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Ушбу қонун БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясининг 12 ва 13-моддаларини, шунингдек, Бола ҳуқуқлари бўйича қўмитанинг Ўзбекистоннинг миллий маърузаларини кўриб чиқиш натижасида берилган тавсияларни амалга оширишга қаратилган.
«Бола ҳуқуқларининг қўшимча кафолатлари белгиланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 25 февралда қабул қилиниб, кўриб чиқиш учун Сенатга юборилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 84-моддасига мувофиқ Олий Мажлис Сенати томонидан тасдиқланган қонун ўн кун ичида Ўзбекистон Республикаси Президентига имзо ва эълон қилиш учун юборилади.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий маркази
Матбуот хизмати
- Қўшилди: 29.02.2020
- Кўришлар: 4593
- Чоп этиш