Прокурорлар секторларидаги "Темир дафтар"га киритилган 5 мингдан зиёд оилаларга ҳар томонлама кўмак берилмоқда.
Жумладан, уларнинг 181 тасининг уй-жойи таъмирланиб, 57 тасига янги уй — жойлар қуриб берилиши таъминланди.
Шунингдек, 2 минг нафардан ортиқ эҳтиёжманд оиланинг ишсиз аъзолари бандлиги таъминланди.
«Аёллар» ва «Ёшлар дафтарлари»га киритилган 246 673 нафар хотин-қизлар ва 36 687 нафар ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ташаббусларини кўллаб — қувватлашга доир ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Прокурорлар ташаббуси билан 582 маротаба меҳнат ярмаркалари ўтказилиб, уларда 8 минг 759 нафар ишсиз фуқаролар ишга жойлаштирилди.
Иш ҳақи ва нафақа пулларининг 4,2 млрд. сўми талон — торож қилинганлиги аниқланиб, 52 та жиноят иши қўзғатилди.
Шу билан бирга, 10 789 та ҳолатда тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашув ва бюрократик тўсқинликлар аниқланиб, бартараф этилди ҳамда 8030 нафар тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
Хорижий инвесторлар фаолиятида юзага келган 2 426 та муаммо ижобий ҳал этилди.
«Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририяти»