Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фахрийлар сони маълум қилинди

Бугунги кунда Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фахрийлар сони 82 нафарни ташкил қилади.

Бу ҳақда «Янги авлодга хотира мактуби» шиори остида югуриш марафони ўтказилиши юзасидан бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Қайд этилишича, ҳозирда уларнинг энг улуғи ҳозирда 114 ёшни қаршилаган.

Маълумот учун, Ўзбекистон урушда қозонилган ғалабага салмоқли ҳисса қўшган. Ўша даврда республика аҳолиси 6,5 млн нафар бўлган бўлса, шундан 1 млн 951 мингдан ортиқ инсон фронтга жўнатилган. Уларнинг 538 минг нафари жангда ҳалок бўлган.

Мамлакат ҳудудида 280 та янги корхона барпо этилган, ҳарбий маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Бундан ташқари, Ўзбекистон 1,5 млн нафардан ортиқ эвакуация қилинганларни, жумладан, 250 минг нафар етим болани бағрига олган.

«Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририяти»

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech