Инсон сунъий интеллектни мағлубиятга учратди

Токиода ўтказилган кодинг-баттлда инсон нейротармоқнинг «курагини ерга теккизди».

Дастурчилар ва махсус ўқитилган OpenAI модели ўртасидаги кодинг-марафон 10 соат давом этди. Рақиблар тенг шароитда курашди: бир хил қурилма, бир хил тил ва дедлайн.

Одамлар орасида биргина полшалик дастурчи Пржемислав Дембяк (Psyho) OpenAI моделини ортда қолдирди. Дембяк топшириқларни сунъий интеллектга қараганда 9,5 фоиз яхшироқ бажарди.

Сэм Алтман (OpenAI раҳбари) шахсан мағлубиятни қабул қилиб, ғолибни табриклади.

Полшаликка берилган мукофот пули — 500 минг иена (тахминан 3,5 минг доллар)...

Xabar.uz

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech