Бугун буталанмаган дарахт шохлари ва нотекис йўллар билан ҳайдовчилар ҳар куни юзма юз келишмоқда ва уларни айланиб ўтишда нафақат вақтни йўқотишади, балки ўз-ўзидан йўл ҳаракати қоидаларини бузишга мажбур бўлишди. Бу эса йўловчилар учун ҳам хавфли вазиятларни юзага келтирмоқда.
Йўл ҳаракати қоидаларини назорат қилувчи идоралар эса биринчи галда, ҳайдовчиларнинг хавфсиз ҳаракати учун йўлларнинг текис-равонлиги, транспорт бошқаруви вақтида халақит қилаётган сунъий тўсиқларни бартараф этишлари лозим.
Бироқ, бу борадаги лоқайдлик ва кўриб кўрмаганликка олиш ҳолатлари муаммо устига муаммоларни келтириб чиқармоқда.
Жорий йилнинг 12-август куни Миробод ҳамда Яшнобод туманидаги айрим бекатларда бўлиб, ачинарли манзараларни тасвирга муҳрладик.
М.Эшмирзаева, А.Содиқов, ЎзА
- Қўшилди: 27.08.2024
- Кўришлар: 1083
- Чоп этиш