Жидда шаҳрида сунъий интеллект мавзусида виртуал семинар бўлиб ўтди

Ислом ҳамкорлик ташкилоти ахборот агентликлари иттифоқи (UNA-OIC) ва “Спутник News” ҳамкорлигида аъзо давлатлар оммавий ахборот воситалари ходимлари ва мутахассислари иштирокида “Янгилик тайёрлашда сунъий интеллектнинг ижобий ва салбий томони” мавзусида виртуал семинар ўтказилди.

Анжуманда сунъий интеллект оммавий ахборот воситалари ходимларининг кўп вақти ва кучини тежаши, тўғри қўлланса, ижод қилиш учун қўшимча имкониятлар яратиши таъкидланди.

СИ ёрдамида яратиладиган янгиликлар шакли, бу жараёнда фойдаланиладиган иловалар, шунингдек мавжуд хавф-хатар, жумладан сунъий интеллект ва нейрон тармоғининг айрим иловаларидаги тарафкашлик, муаллифлик ҳуқуқи бузилиши ҳолатларига тўхталиб ўтилди.

Таъкидлаш жоиз, семинар қатор ўқув ва таълим дастурлари доирасида, аъзо давлатлар журналистларининг имконияти, тезкор ўзгаришлардан хабардорлигини оширишга қаратилган.

М.Пирматова, ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech