Кунига 7 минг қадам юриш кифоя — янги тадқиқот

Кунига етти минг қадам деменция, саратон ва бошқа бир қатор касалликлар хавфини камайтириш учун етарли бўлиши мумкин, дейилади янги илмий тадқиқотда.

Бу кундалик машҳур 10 минг қадамдан кўра анча реал мақсаддир.

Lancet Public Health илмий журналида янги тадқиқот - 2014-2025 йилларда илмий журналларда чоп этилган қадамлар ва саломатлик ўртасидаги боғлиқлик ҳақидаги мақолаларнинг тизимли шарҳи ва мета-таҳлили чоп этилди.

Ушбу мавзу бўйича олдинги тадқиқотлар юрак саломатлиги ва ўлимга қаратилган бўлса, янги нашр муаллифлари босиб ўтилган қадамлар сони бир қатор касалликларнинг ривожланиш хавфига қандай таъсир қилиши ҳақидаги саволга жавоб беришга ҳаракат қилишди.

Мақолада жами 160 мингдан ортиқ кишининг саломатлиги ва босиб ўтган қадамлари ҳақидаги маълумотлар таҳлил қилинган.

Нашр муаллифлари кунига 7 минг қадам - кунига 2 минг қадам билан солиштирганда - деменция (38 фоизга), юрак-қон томир касалликлари (25 фоизга), депрессия (22 фоизга), иккинчи турдаги диабет (14 фоизга) ва саратон (6 фоизга) хавфини камайтиради, деган хулосага келишди.

«Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририяти»

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech