Буни 2017-2025 йилларда Интернет фойдаланувчилари сони 14,7 млн.дан 32,7 млн.га ошганлиги ҳам тасдиқлайди.
Аммо ижтимоий тармоқларда доимо миллий менталитетимизга мос контентларни кўряпмизми? Глобал тармоқларда халқимиз қадриятларига зид турли эътиқод, таълимот, ғоя ва иллатлар тарғиботига қаратилган материаллар ёш авлод онгини заҳарлаб, тарбиясига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Бу ҳолат ижтимоий тармоқда муайян чеклов ва талаблар жорий этишни тақозо этади.
Бу борада хориж тажрибасида нималар акс этган?
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали
- Қўшилди: 13.05.2025
- Кўришлар: 128
- Чоп этиш