Янги Ўзбекистон – хорижликлар нигоҳида

ЎЗБЕКИСТОН БИЛАН ИҚТИСОДИЙ ДИПЛОМАТИЯ СОҲАСИДА АЛОҚАЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШДАН МАНФААТДОРМИЗ

 

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ташаббуси билан Европа давлатларининг мамлакатимиздаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари ва вакиллари учун пойтахтимиздаги Яшнобод туманида жойлашган “ТЕХНОПАРК" МЧЖга танишув ташрифи уюштирилди.

Ташрифдан мақсад кейинги йилларда юртимизда иқтисодий ўсишга, аввало, ракобатдош саноат занжирларини яратишга эътибор қаратилаётгани, хусусан, бунга яққол мисол тариқасида пойтахтимиздаги “ТЕХНОПАРК” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишишга каратилган.

Дунё нигоҳи

Мамлакатимизнинг ШҲТга раислиги доирасида ташкил этилган тадбирда республикамизда иқтисодий тараққиётнинг устувор йўналишлари қаторида саноат салоҳиятини ривожлантириш, бу борада жаҳоннинг илғор технологиялари ва “ноу-хау”ларини жалб қилган ҳолда юксалтириш муҳим эканлиги таъкидланди.

Давлатимиз раҳбари томонидан асос солинган ушбу саноат мажмуасида умумий қиймати 365 миллион долларлик 17 та лойиҳа йўлга кўйилган. Бугунги кунда шундан 13 таси ишга туширилган бўлиб, электрон газ ҳисоблагич, музлаткич, саноат кондиционерлари ва совитиш тизимлари, лифт ва эскалаторлар, сув насослари, эшик ва дераза ромлари учун аксессуарлар ясалмокда.

Бу товарлар хорижий брендлар номида ва уларнинг назорати остида тайёрланиши боис харидоргир. Сифат ва нарх мутаносиблиги билан хорижий мамлакатлар бозоридан ҳам ўрин эгаллаяпти.

Дипломатик корпус вакиллари мажмуада яратилган шарт-шароитларни юқори баҳолаган ҳолда, Европа давлатлари технопарклари ўртасида амалий, илмий ва ишбилармонлик алоқаларини кенгайтириш муҳимлигини алоҳида қайд этдилар. Томонларни қизиқтирган соҳаларида истикболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича Ўзбекистон билан ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли ҳамкорликка тайёр эканликларини билдирди.

 Агостино ПИННА,

Италиянинг Ўзбекистондаги Фавкулодда ва мухтор элчиси:

— Охирги икки йилда “ТЕХНОПАРК” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишиб келмоқдаман. Мажмуада замонавий ишлаб чиқаришнинг мукаммал тизими яратилган. Бу ерда Италия лойиҳалари асосида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни алоҳида таъқидлаган бўлардим. Жумладан, бугунги кунда Италиянинг “Pietro Fiorentini”, “Euro Impiantini”, “Motan” компаниялари билан ҳамкорликда кўплаб маҳсулотлар муваффақиятли тарзда кенг истеъмолга йўналтирилмоқда. Улардан бири замонавий газ ҳисоблагичларидир.

Ташриф давомида газ ҳисоблагич ишлаб чиқариш корхонасида ҳам бўлдик. Заводнинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 3,5 миллион дона маҳсулотни ташкил этади. Ишончим комил, Ўзбекистон бу каби юқори сифатли маҳсулотларни ишлаб чиқариш орқали Европа бозорига экспорт хажмини янада оширади.

Тило КЛИННЕР,

Германиянинг Ўзбекистондаги Фавкулодда ва мухтор элчиси:

— Айтишим керакки, юртингиздаги ушбу лойиҳа менда катта таассурот уйғотди. Асосийси, немис компаниялари билан қўшма лойиҳаларни амалга оширишда жуда кўп имконият яратади. Бу, ўз навбатида, Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни янада юксалтириш учун яна кўплаб истиқболли лойиҳаларга туртки беради.

Ташриф давомида маиший техникалар, ҳисоблагичлар, иситиш, совитиш ва бошқа тизимлар, қуёш панеллари лойиҳалари билан танишдим. Чунки мазкур соҳалар Германия учун ҳам жуда муҳим ҳисобланади. Айниқса, қуёш панелларини маиший техникаларга боғлаш жуда яхши ғоядир.

Германия энергия самарадорлигини ошириш, экологияга зарарли чиқиндиларни камайтиришда Ўзбекистонни қўллаб-қувватлашга, немис тадбиркорлари эса ўзбекистонлик бизнес вакиллари билан ҳамкорлик қилишга тайёр.

Шарлотт АДРИАН,

Европа Иттифокининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари, элчи:

— “ТЕХНОПАРК" МЧЖга илк бор ташриф буюришим. Бу ердаги юқори сифатли ишлаб чиқариш жараёни, кўплаб иш ўринлари яратилгани мени ҳайратга солди. Биз Европа Иттифоки давлатлари вакиллари ушбу танишув ташрифидан жуда мамнун бўдцик. Хусусан, Италия ҳамкорлигида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишдик. Бу борада товарларнинг Венгрия ва Руминия каби давлатларга экспорт кцлинаётгани алоҳида аҳамиятга эга.

Европа мамлакатларининг Ўзбекистоздаги ушбу йирик ишлаб чикдриш марказидаги иштироки, у хоҳ қўшма лойиҳа бўлсин, хоҳ экспорт бозори бўлсин, икки ва кўп томонлама ҳамкорликни ривожлағпиришга муносиб хиссасини қўшади.

Орелия БУШЕЗ,

Франциянинг Ўзбекистондаги Фавҳулодда ва мухтор элчиси:

— Бундай замонавий ишлаб чиқариш мажмуаси янги Ўзбекистоннинг саноатни ривожлантиришга қай даражада устувор аҳамият қаратаётганини ёрқин ифодалайди. Чунки саноат кўплаб инсонлар учун иш ўринлари яратиш ва маҳсулотларни экспорт қилишга кенг имконият беради. Бу ерда нафақат инновацион технологиялар ишлаб чиқарилиши, балки дунёнинг турли минтақаларидаги хорижий мамлакатларнинг қатор компаниялари билан фаол ҳамкорлик йўлга қўйилгани таҳсинга лойиқ.

Тез орада мажмуада Франциянинг “Suez” компанияси билан кўшма лойиҳа йўлга қўйилиши кутилмокда. Ушбу корхона энг сўнгги технологиялардан фойдаланган ҳолда сувни ўлчаш, ҳисоблаш тизими, сув истеъмолини назорат қилиш имконини берадиган рақамли тизим устида фаолият юритади. Бу икки мамлакат ўртасида саноат соҳасидаги ҳамкорлик, хусусан, иқтисодий дипломатиянинг жадал суръатларда ривожланаётганига аниқ мисол бўла олади.

Европа мамлакатлари элчиларининг бугунги ташрифи ва ташаббуслари хорижий ҳамкорларнинг Ўзбекистон билан иқтисодий дипломатияни ривожлантириш, инновацион технологияларни ишлаб чиқаришда елкама-елка туришга тайёрлигидан далолат беради.

Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech