ЎЗБЕКИСТОН ТАРАҚҚИЁТИ ВА ҚАРДОШ ЎЗБЕК ХАЛҚИ ФАРОВОНЛИГИ ЙЎЛИДА ЭНГ ЭЗГУ ТИЛАКЛАРИМИЗНИ БИЛДИРАМИЗ
Тобора яқинлашиб келаётган Ўзбекистон давлат мустақиллигиниг ўттиз бир йиллиги санаси муносабати билан хорижий мамлакатлардаги ҳамкорлар ва ватандошларимиз ўзбекистонликларга ўз байрам қутловларини йўлламоқда.
Фредерик БРЕССАНД,
Франсия Темурийлар тарихи ва санъатини ўрганиш ассосиасияси президенти, Самарқанд шахрининг фахрий фуқароси:
— Давлат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан барча ўзбекистонликларни самимий табриклайман. Албатта, бу давр мамлакат учун жуда муҳим ҳисобланади. Негаки, шу муддат давомида мустақил Ўзбекистонда янги авлод етишиб, улғайди.
Ўзбекистон халқига енг аввало, мустаҳкам тинчлик ва барқарорлик, бардавом фаровонлик тилайман, амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар муваффақиятли кечишига тилакдошман.
Шуни таъкидлаш жоизки, жорий йил Ўзбекистон ва Франсия ўртасида дипломатия муносабатлари ўрнатилганлигининг 30 йиллиги нишонланаётгани қувонарли ҳолдир. 2019 йилда уюшмамиз ташкил топганлигининг 30 йиллик юбилейини Ўзбекистонда нишонлаганимизни ҳали ҳам мамнуният билан ёдга оламиз.
Ўзбекистон мустақил ривожланиш йиллари давомида жуда кўп ўзгаришлар ва янгиланишларга юз тутди. Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида янги Ўзбекистонга мустаҳкам пойдевор қўйилди. Кўпгина соҳаларда бўлгани сингари маданий меросни асраш ва туризм соҳасини ривожлантириш ҳам ислоҳотларнинг устувор вазифалари етиб белгиланди. Шу йиллар мобайнида Франсия Темурийлар уюшмаси ҳам Ўзбекистон маданияти, санъати ва тарихий қадриятларини Франсияда кенг тарғиб етишга ўз ҳиссасини қўшиб келаётганидан бахтиёрмиз.
2022 йил Ўзбекистон учун муҳим йил бўлади, деб ўйлайман. Чунки мамлакатда қатор муҳим ва ўзига хос маданий лойиҳалар ҳаётга татбиқ етилмоқда. Шулар қаторда жорий йилнинг сентябр ойида Париж филармониясида ўзбек мусиқий кечаси ташкил етилади. Унда мақом, бахшичилик ва ўзбек фолклор санъати консерт дастурлари намойиш қилинади.
Ўзбекистон маданий меросига бағишланган икки кўргазманинг уюштирилиши, шубҳасиз, куз фаслининг безаги бўлиши кутилмоқда. Булардан бири — Лувр музейида ташкил етиладиган “Ўзбекистон воҳаларининг хазиналари. Карвон йўллари чорраҳасида” номли кўргазма бўлса, иккинчиси, Париж Араб олами институтидаги кўргазмадир.
Булар ўзбек маданиятининг нақадар бойлиги, жозибадорлиги ва ўзига хослигини кўрсатиши баробарида франсияликлар учун Ўзбекистонни қайта кашф етиш ва унинг маданий-маънавий бойлигидан баҳра олиш имкониятини яратади. Мазкур тадбирларнинг ташкил қилиниши жаҳон ҳамжамияти томонидан Ўзбекистон маданий мероси ва унинг дунё тамаддунига қўшган ҳиссасининг еътироф етилишини англатади.
Бундай лойиҳаларнинг амалга оширилишига бизнинг уюшмамиз ҳам ўзининг барча куч-ғайратини сафарбар етиши асносида Франсияда ўзбек маданияти тарғиботига муносиб ҳиссасини қўшади.
Илҳом ЮСУПОВ,
Тожикистоннинг Сўғд вилояти Ўзбеклар маънавият ва маърифат маркази раиси, таниқли жамоат арбоби:
— 1 сентябр
— Ўзбекистонда енг улуғ, енг азиз байрам, унутилмас тарихий сана — Мустақиллик куни сифатида кенг нишонланади.
Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида барча соҳада муҳим ва туб ўзгаришлар бўлаётгани сингари, миллатлараро ҳамжиҳатлик ва динлараро тотувликни мустаҳкамлаш йўлида ҳам муҳим вазифалар ҳал қилинмоқда. Қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва еркинликларини ҳимоя қилишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда.
Янги Ўзбекистоннинг яратувчиси сифатида Президент Шавкат Мирзиёев илгари сурган “Ягона тарих —умумий келажак” ғояси нафақат тожик — ўзбек муносабатлари, балки Марказий Осиё минтақаси бирдамлигига ҳам самарали таъсир кўрсатмоқда. Шарқ халқларининг умумий бирлигини таъминлаган биринчи ва иккинчи Ренессанс — Шарқ Уйғониш даврларининг узвий давоми сифатида учинчи Ренессанс пойдевори янги Ўзбекистонда яратилаётгани ҳам мана шу бирдамликка хизмат қилади, унинг маданий-маърифий илдизларини мустаҳкамлайди.
Ўзбекистон раҳбари таклифига биноан Тожикистон Президенти Емомали Раҳмон жорий йил 2-3 июн кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлди. Музокаралар якунига кўра, турли соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича икки дўст мамлакат халқлари манфаатига хизмат қиладиган кўплаб келишувларга еришилди. Енг муҳими, абадий дўстликни мустаҳкамлаш ва иттифоқчилик тўғрисидаги декларасия имзоланди. Бу келишув ўзбек ва тожик халқлари азалий биродарлигининг ифодаси ўлароқ барчамизни мамнун етди.
Икки қардош халқ ва давлатларимиз ўртасида ижтимоий-иқтисодий, маънавий маърифий, илмий-адабий алоқалар мустаҳкамланиб, бу соҳаларда мисли кўрилмаган ишлар амалга оширилмоқда.
Ишончим комилки, халқ дипломатияси орқали Тожикистон ва Ўзбекистоннинг хар томонлама дўстона алоқаларини ривожлантиришда янги натижаларга еришиш учун тинмай ҳаракат қилаверамиз.
Ушбу улуғ байрам муносабати билан дўст ва қардош Ўзбекистонга тинчлик ва тараққиёт, куч-қудрат, ўзбек халқига бахт-саодат ва чексиз фаровонлик тилайман.
Давлат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан бутун Ўзбекистон халқини самимий қутлайман!
Ўзбекистон мустақиллиги абадий бўлсин!
Химадриш СУВАН,
Ҳиндистон Ёш етакчилар конфедерасияси раиси, Ҳиндистон Бошқарув ва етакчилик институти бош директори:
— Ҳиндистон Ёш етакчилар конфедерасияси бошқарувчилар кенгаши, Ҳиндистон ёшлари ва ўз номимдан Ўзбекистон миллий байрами — Мустақиллик куни муносабати билан барча ўзбекистонликларни чин қалбимдан табриклайман, мамлакат тараққиёти ва қардош ўзбек халқининг фаровонлиги йўлида енг езгу тилакларимни изҳор етаман.
Ўзбекистон иқтисодий тараққиёт, инновасиялар ва маданий юксалиш йўлида улкан муваффақиятларни қўлга киритаётганини кузатиб боряпмиз.
Ҳиндистон Ёш етакчилар конфедерасияси Ўзбекистон билан анъанавий дўстлик муносабатларини ҳар томонлама, барқарор ва изчил мустаҳкамлашга алоҳида еътибор қаратади.
Конфедерасиямиз мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасида мавжуд алоқаларни кенгайтиришга ва икки томонлама муносабатлар равнақига ўзининг камтарин ҳиссасини қўшаётганидан бахтиёрмиз.
Қардош Ўзбекистон халқини ушбу қутлуғ айём олдидан яна бир бор табриклаймиз.
Шақодат БОТИРҚУЛОВА,
Исроилда вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бораётган ватандош:
— Мен бир неча йилдан бери Исроилда вақтинча меҳнат фаолиятимни олиб боряпман. Биз Ватандан йироқда бўлсакда, доимо мамлакатимиз раҳбарияти еътиборида еканимизни ҳис қиламиз.
Бу ерда миллий байрамларимизни ватандошларимиз билан бирга нишонлаш яхши анъанага айланган.
Жуда яқин кунларда Ўзбекистон истиқлолининг 31 йиллигини кенг нишонлаймиз. Ушбу сана жорий йилда “Янги Ўзбекистонда ел азиз, инсон азиз” шиори остида ўтказилмоқда. Дарҳақиқат, Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ёш авлодни ҳар томонлама етук мутахассислар қилиб тарбиялаш, уларни бағрикенглик, миллий қадриятларга хурмат, ватанпарварлик руҳида вояга етказиш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилаётгани бизни қувонтиради.
Фурсатдан фойдаланиб, барча ватандошларимизни улуғ байрамимиз — Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги билан чин қалбимдан табриклайман. Юртимизга кўз тегмасин!
Мустақиллигимиз боқий бўлсин!
Клисман МУРАТИ,
“Pareto Economics” агентлиги бош директори:
— Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан ўз номимдан ва “Pareto Economics” агентлиги ходимлари номидан енг езгу тилакларимни изҳор етаман. Муболағасиз айтиш мумкинки, 1991 йилнинг 1 сентябри санаси ўзбек халқининг тарихида янги босқични бошлаб берди.
Жаҳонда, жумладан, Марказий Осиё минтақасида глобаллашув, геосиёсат, трансформасион технологиялар ва ижтимоий ўзгаришлар сингари жараёнлар кечаётган ҳозирги мураккаб даврда республиканинг изчил ва жадал ривожланишини таъминлаш Ўзбекистон раҳбариятининг стратегик қарашлари, шунингдек, ўзбек халқининг қудрати ва бирлиги билан боғлиқдир.
Ўзининг мустақил ривожланиш йўлидан бораётган Ўзбекистон келажакка ишонч билан қарамоқда. Ўзбек халқининг машаққатли меҳнати ва бунёдкорлиги туфайли фуқаролик жамиятини мустаҳкамлаш, сармоялар жалб етиш, давлат ва халқ ўртасидаги мулоқот ва инфратузилмани ривожлантириш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самаралари ҳозирданоқ ўзини намоён қилмоқда.
“Парето Еcономиcс” агентлиги Ўзбекистондаги тадқиқот ва таҳлил институтлари билан янада яқинроқ алоқаларни ўрнатишга интилади.
Ушбу кутлуғ сана арафасида Ўзбекистон халқига еса фаровонлик ва осойишталик тилайман.
«Дунё» АА.
- Қўшилди: 30.08.2022
- Кўришлар: 4526
- Чоп этиш