Малайзия суди Telegram каналларига қарши чора кўрди

Малайзиянинг MCMC (Коммуникациялар ва Мультимедиа Комиссияси) Telegram ва ундаги “Edisi Siasat” ҳамда “Edisi Khas” каналларига нисбатан Малайзия Олий Судига мурожаат юборди.

 

Ижтимоий платформа ва ундаги каналларда тарқатилаётган контентлар мамлакат қонунлари талабларига зид, жамоат институтларига ишончни сустлаштириши ва ижтимоий барқарорликка салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги таъкидланган.

 

Кўрсатилишича, MCMC мазкур каналларга нисбатан доимий равишда сўровлар юборган, лекин Telegram томони мулоқотда ҳамкорлик қилмаган.

 

Суд қарорига кўра ижтимоий тармоқ каналлари фаолиятига тақиқ белгиланди.

 

MCMC қайд этишича, Ижтимоий тармоқлар уларда эълон қилинган контент учун жавобгардир.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech