Хорижда ишлаётган фуқаролар иш берувчи билан келишмовчиликларга учраса ёки келишувларда белгиланган ойлик маошларини, устама маблағларини ололмаса, уларга қандай амалий ёрдам кўрсатилади?
—Шундай вазиятларда фуқароларимиз Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг хориждаги ваколатхоналарига мурожаат қилишлари мумкин, — дейди Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги мутахассиси Алишер Қодиров. — Бунинг учун фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, ишлаётган корхонаси ҳақида маълумот, иш берувчининг телефон рақамини ёзиб бериши керак. Вакилларимиз иш берувчи ташкилотнинг мутасаддилари билан боғланиб, музокара орқали вазиятни ижобий ечим топишига ҳаракат қилишади.
Агар масала ижобий ечим топмаса, ваъда қилинган ойлик маош иш берувчидан ундириб беришга эришилмаса, ҳуқуқий хизмат давом эттирилади. Яъни, фуқаронинг ишлаганлик ҳақидаги ҳужжатлари асосида ўша мамлакат ҳудудидаги меҳнат муносабатларини тартибга солувчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиш орқали фуқароларнинг ойлик маошлари ундириб берилади.
Суҳбатнинг тўлиқ шаклини ЎзАнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали кузатишингиз мумкин.
Н.Раҳмонова,
Н.Абдувоитов (видео)
ЎзА
- Қўшилди: 08.06.2024
- Кўришлар: 1527
- Чоп этиш