Бу тарихий қадам глобал озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ ортиб бораётган муаммолар ва Ўзбекистоннинг очлик, қашшоқлик ва тенгсизлик билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда фаол иштирок этиш истагига жавобан амалга оширилди. Глобал альянсга аъзо бўлиш Ўзбекистонга тажриба алмашиш, халқаро инвестицияларни жалб этиш ҳамда ушбу долзарб масалаларни ҳал этиш бўйича бошқа давлатлар ва ташкилотлар билан қўшма дастурларни амалга ошириш учун ноёб имкониятлар яратади.
Бугунги кунга қадар ҳужжатларга 100 дан ортиқ давлат қўшилди.
«Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририяти»