Ён шажара бўйича яқин қариндошлар ўртасида никоҳ тузишни тақиқлаш мақсадида Оила кодекси 16-моддаси қуйидаги қоидалар билан тўлдирилмоқда: иккинчи, учинчи ва тўртинчи даражадаги қариндош шахслар ўртасида.
Оила ва хотин-қизлар соҳаларидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Оила кодексининг никоҳ ёши тўғрисидаги 15-моддаси қуйидаги қоидалар билан ўзгартирилмоқда ва тўлдирилмоқда:
никоҳга кирувчилар аризасига кўра ҳомиладорлик, бола туғилиши, вояга етмаган шахснинг тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилинганда (эмансипация) никоҳ давлат рўйхатидан ўтказиладиган жойдаги туман, шаҳар ҳокими никоҳ ёшини кўпи билан бир йилга камайтириши мумкин.
18 ёшга тўлмаган йигит ва қизларни унаштириш маросимларини ўтказиш тақиқланади.
Ён шажара бўйича яқин қариндошлар ўртасида никоҳ тузишни тақиқлаш мақсадида Оила кодексининг 16-моддаси қуйидаги қоидалар билан тўлдирилмоқда: иккинчи, учинчи ва тўртинчи даражадаги қариндош шахслар ўртасида.
Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги 17-модда қуйидаги қоидалар билан тўлдирилмоқда: тиббий кўрикдан ўтиш тартибини бузган шахс қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 473-моддасига никоҳ ёшига етмаган шахс билан ҳақиқатда никоҳ муносабатларига киришиш ҳолатларида белгиланган жарима миқдорини кўтариш таклиф этилмоқда.
Никоҳ ёшига етмаган шахс билан ҳақиқатда никоҳ муносабатларига киришиш – базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга бериш ёхуд уйлантириш – базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Никоҳи қонунда белгиланган тартибда қайд этилмаган шахслар ўртасида, шу жумладан никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга ошириш – базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Қонунда ўрнатилган никоҳ тузиш ва расмийлаштириш билан боғлиқ бўлган тартиб ва шартларни бузиш – базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Kun.uz
- Қўшилди: 19.07.2024
- Кўришлар: 1287
- Чоп этиш