Болаларнинг камбағаллик даражаси Статистика агентлиги томонидан Жаҳон банки билан ҳамкорликда ўтказилган уй хўжаликлари бюджети ўрганиш маълумотлари асосида ҳисоблаб чиқилган.
2021 йилда ўтказилган сўровда 10 минг хонадон иштирок этган бўлса, 2023 йилда мамлакат бўйлаб 16 мингдан ортиқ оила ўрганилди.
Ўзбекистонда уч йил ичида болалар камбағаллиги 7,8 фоизга камайди.
Натижаларга кўра, болалар камбағаллиги даражаси 2021 йилдаги 21,5 фоиздан 2023 йилда 13,7 фоизгача камайди.
Камбағалликни камайтириш тенденциялари шаҳар ва қишлоқ жойлари ўртасида сезиларли даражада фарқ қилади. Хусусан, қишлоқ жойларда болаларнинг камбағаллик даражаси 24,6 фоиздан 14,5 фоизгача, шаҳарларда эса 18 фоиздан 13 фоизгача камайди.
Тадқиқот шуни кўрсатдики, болалар камбағаллиги даражаси энг паст бўлган ҳудудлар Навоий вилояти ва Тошкент шаҳри бўлса, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида эса болалар камбағаллигининг нисбатан юқори эканлиги қайд этилган.
Ижтимоий ҳимоя Миллий агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистонда ижтимоий нафақаларнинг умумий қамрови 10,8 млн кишини ташкил этди.
Кам таъминланган оилаларни болалар нафақалари ва моддий ёрдам билан қамраб олиш – 2,1 миллионта кам таъминланган оиладан 9 миллион нафар кишини ва 72,5 минг бенефициар оилани ташкил этади, умумий тўловлар миқдори 12,3 триллионга тенг.
Ижтимоий ҳимоя тизимига инвестициялар самарадорлигини, шунингдек ислоҳотларнинг самарадорлиги ва таъсир даражасини ошириш мақсадида Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази турли уй хўжаликлари гуруҳлари ўртасида ижтимоий тўловларнинг тақсимланиши таҳлил қилди.
Ижтимоий ҳимоя тизимининг самарадорлиги ва мақсадлилиги ижтимоий нафақаларнинг тақсимланиши, қамрови ва етарлилиги ҳамда уларнинг камбағаллик даражасига таъсирини таҳлил қилиш орқали баҳоланди.
«Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририяти
Мутахассисларнинг таъкидлашича, мавжуд ижтимоий ҳимоя тизими ресурсларнинг салмоқли қисмини аҳолининг энг кам таъминланган қатламларига йўналтиради. Хусусан, ҳисоб-китобларга кўра, аҳолининг 20 фоизини ташкил этадиган энг бадавлат оилалар гуруҳи умумий ижтимоий нафақаларнинг деярли 6 фоизини, шу жумладан болалар нафақаси оладиган уй-хўжаликларининг 4 фоизига тўғри келади.
Аксинча, кекса ёшдаги пенсиялар аҳолининг барча гуруҳлари ўртасида нисбатан тенг тақсимланади, бу кекса аҳолини таъминлашга универсал ёндашувни акс эттиради.
Тадқиқотда ижтимоий ҳимоя тизимининг камбағаллик даражасига таъсири таҳлил қилинди.
Шундай қилиб, даромад етарли бўлмаган тақдирда, даромадлар камбағаллик чегарасидан паст бўлса, ижтимоий ўтказмаларнинг етишмаслиги камбағаллик даражасини 11 фоиздан 20,8 фоизгача, болалар камбағаллигини – 13,7 фоиздан 21,8 фоизгача ва камбағал пенсионерлар улушини – 7,3 фоиздан 31,4 фоизгача оширади.
Умуман олганда, ушбу таҳлил ижтимоий ҳимоя тизимининг самарадорлиги ва мақсадга мувофиқлигини баҳолаш, унинг афзалликлари ва камчиликларини аниқлаш, шунингдек, ижтимоий имтиёзлардан тенг фойдаланишни таъминлаш ва жамиятдаги камбағаллик даражасини пасайтириш учун уни такомиллаштириш чораларини таклиф қилиш имконини беради.
Шундай қилиб, Ўзбекистон барқарор ривожланишнинг биринчи мақсади – 2030 йилгача камбағалликни барча шаклларда бартараф этишга содиқлигини намойиш этмоқда. Шу муносабат билан, монетар болаларининг камбағаллигини ўлчаш ушбу миссияни амалга ошириш йўлидаги муҳим қадамдир.