Регламент I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 18 ёшгача бўлган ногиронлиги бор болага, шунингдек, ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган қарияларга қараб туриш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг тартибини белгилайди.
Регламент умрбод таъминлаш шарти билан уй-жойни (квартирани) бошқа шахсга бериш шартномаси асосида ўзга шахсларга қараб туриш муносабатларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Қараб турувчи шахснинг меҳнат стажини тасдиқловчи маълумотнома бир йил муддатга расмийлаштирилади.
Ҳужжат қуйидаги тартибларни белгилайди:
- ўзгаларнинг парваришига муҳтож одамларга қараб туриш мажбурияти юкланган алоҳида шахсларга давлат хизматини кўрсатиш, парвариш ҳолатини текшириш тўғрисида;
- Давлат хизматлари маркази ёки «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази, шунингдек ЯИДХП орқали электрон шаклда сўровномани тўлдириш, уларни кўриб чиқиш ва натижаларни юбориш;
- берилган маълумотномалар реестрини шакллантириш ва юритиш.
Регламент 3 ойдан кейин кучга киради ва тўлиқ жорий этилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 2024 йил 4 сентябрдан кучга киради, деб хабар беради «Norma» портали.
«Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририяти