Миграция агентлиги Қозоғистонда бўлиб турган ва транзит йўналишда ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқароларини огоҳликка чақирди.
Агентлик томонидан Қозоғистоннинг турли ҳудудларида меҳнат фаолиятини амалга ошириб, ватанга қайтиш вақтида ишончсиз автотранспорт воситалари ва ҳайдовчилар хизматидан фойдаланмаслик сўралди.
Аниқланишича, автоҳалокатларнинг асосий қисми носоз автомобил ёки тажрибага эга бўлмаган ҳайдовчилар туфайли содир бўлмоқда.
Шу муносабат билан, ушбу давлатда бўлиб турган ҳамда катта трассаларда ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқароларидан йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш, хавфсиз транспорт воситаларидан фойдаланиш, ишончли автотранспорт воситаси ва ҳайдовчилар хизматидан фойдаланиш тавсия этилди.
Kun.uz
- Қўшилди: 09.09.2024
- Кўришлар: 781
- Чоп этиш