Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Европа комиссиясининг Халқаро ҳамкорлик бўйича Бош директоратининг инсон тараққиёти, миграция, бошқарув ва тинчлик бошқармаси директори Эрика Герретсен билан учрашув ўтказди.
Томонлар инсон тараққиёти индекси, БРМни амалга ошириш, хавфсиз меҳнат миграциясини ташкил этиш каби соҳаларда ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Шунингдек, ушбу муҳим йўналишларни ривожлантириш билан бирга, ижтимоий инклюзивлик ва иқтисодий барқарорлик бўйича илғор амалиёт ва тажриба алмашиш, таълим, соғлиқни сақлаш соҳалари ҳамда камбағалликка қарши курашиш борасида самарали ҳамкорлик қилиш юзасидан фикр алмашилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Европа Иттифоқи томонидан парламентаризмни мустаҳкамлаш бўйича “Inter Pares” глобал дастури лойиҳаси доирасида амалга ошириладиган ишларни фаоллаштириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИ
- Қўшилди: 17.05.2024
- Кўришлар: 1916
- Чоп этиш