Суд қарорларини ижро этиш босқичида даъвони таъминлаш институти жорий этилди

Фуқароларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда суд қарорларининг сўзсиз ижросини бажариш мақсадида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнига кафолат маблағини киритиш институти жорий этилди.

“Ижро иши бўйича кафолат маблағларини киритиш институти жорий этилиши муносабати билан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонун шу мақсадга қаратилган. 

2025 йил 19 августдаги мазкур қонун билан қонунчиликка киритилган қўшимчаларга кўра, қарздор ижро иши бўйича кафолат маблағларини киритиш ҳуқуқига эга.

Маблағларини киритиш қарздор томонидан унга нисбатан мулкий тусдаги суд ҳужжати бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини мажбурий ижро органининг депозит ҳисоб-варағига тўлиқ ёки қисман пул ўтказиш йўли билан таъминлашдан иборат.

Кафолат маблағларини киритиш ижро иши юритишни тўхтатиб туриш, қарздорга ва унинг мол-мулкига нисбатан белгиланган чекловларни бекор қилиш учун асос бўлади.

Кафолат маблағларини киритиш ижро ҳужжатини бериш учун асос бўлган суд ҳужжати устидан берилган шикоят ёки келтирилган протест суд томонидан қабул қилинганда, давлат ижрочисининг ҳаракати (қарори) устидан шикоят берилганда қўлланилади.

Кафолат маблағлари ижро ҳужжатини бериш учун асос бўлган суд ҳужжати бекор бўлганда, ижро ҳужжати амалда ижро этилганда, 3 кунлик муддатда қайтарилади.

Бу янгилик амалда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқаролар ва тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш ҳамда суд қарорлари ижросини таъминлаш тизимини такомиллаштиришга хизмат қилади.  

Н.Абдураимова,

ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech