Қонун лойиҳасига шарҳ
Бугунги кунда ён-атрофимизда болаларга нисбатан турли шаклларда зўравонлик қилиш ҳолатлари, афсуски, учраб туради. Бундай жирканч ҳолатлар болаларнинг руҳиятига, саломатлигига ҳамда ўзига ва келажакка бўлган ишончига путур етказади.
Бу каби ҳолатларни бартараф этиш мақсадида ишлаб чиқилган, болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида маромига етказилмоқда. Ушбу қонун лойиҳаси мазмун-моҳияти ҳақида депутат Дилбар Мамажонова билан суҳбатлашдик.
Суҳбатимиз давомида мазкур қонун лойиҳасида болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича назарда тутилаётган тартиб-қоидалар, болаларга ҳимоя ордерини бериш, болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишда ота-оналарнинг иштироки ва уларнинг мажбуриятлари, оилада болаларнинг жисмоний жазоланишини тақиқлаш каби масалаларда сўз боради.
Баъзида ижтимоий тармоқларда ўқитувчи ўқувчини ёки боғчаларда тарбиячи тарбияланувчини жазолаётгани, ураётгани акс этган видеоларга дуч келамиз. Таълим ташкилотларида зўравонликка йўл қўйилмаслиги учун қандай чоралар кўрилади, болаларга нисбатан зўравонлик бўлган-бўлмагани қандай назорат қилинади? – Бу каби саволлар атрофидаги фикр-мулоҳазалар суҳбатимиздан ўрин олган.
Суҳбатнинг тўлиқ шакли билан YouTube ижтимоий тармоғи орқали танишишингиз мумкин.
Муҳтарама Комилова, Нишон Абдувоитов (видео), ЎзА
- Қўшилди: 18.04.2024
- Кўришлар: 1916
- Чоп этиш