Натижада сўнгги вақтларда Россия ҳудудида ҳуқуқбузарлик содир этган Ўзбекистон фуқароларининг Қозоғистон чегарасини кесиб ўтиш вақтида ҳибсга олиниш ҳолатлари кузатилмоқда.
Шунингдек, ҳибсга олинган шахслар Россия томони мазкур ҳуқуқбузарликлар бўйича якуний қарор қабул қилгунига қадар жазони ижро этиш муассасаларида сақланмоқда.
Шу муносабат билан, Россия ҳудудида ҳуқуқбузарлик содир этиб, Ўзбекистонга келган юртдошларимизга Қозоғистонга бормаслик тавсия қилинади.
«Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририяти