Тошкент вилоятидаги мактабда дарсга кеч қолган ўқувчилар ўт юлишга мажбурланди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятида мактабга кеч қолган болалар ўт юлишга мажбурлангани ҳақида хабарлар тарқалиб жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълумот берди.

Қайд этилишича, Тошкент вилоятининг Бўка туманидаги 24 мактаб директори болалар мактабга кеч қолгани учун уларни ободонлаштириш ишларига жалб қилинган.

Ҳолатни ўрганиш мақсадида туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, вазият атрофлича кўриб чиқилди.

Маълум бўлишича, шу йилнинг 30 апрель куни 24-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчилари дарс жараёнларига кечикиб келган. Ҳолат ушбу ўқувчилар томонидан сурункали давом этиб келаётганлиги сабабли мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, уларни тартибга чақириш мақсадида мактаб гулхонасини ёввойи ўтлардан тозалашга жалб этган. Бу жараён 10 дақиқа давом этган. Шундан сўнг, дарсга кеч қолган ўқувчилар, синфларига киритилган.

Тармоқда келтирилгани каби раҳбар ўринбосари бу ҳолатини доимий амалга ошириб келаётгани тасдиқланмади. Ишчи гуруҳ томонидан мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарига огоҳлантириш берилди.

 «Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририяти»

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech