Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, жумладан, ногиронлиги бўлган шахслар ва таянч харакатида муаммолари бўлган болалар учун ижтимоий соҳа объектлари, таълим муассасаларига бориб келишларига қулайликлар яратиш мақсадида Тошкент шаҳрида "Ижтимоий такси" пилот лойиҳаси ишга тушди.
Ижтимоий такси хизматига қандай буюртма берилади?
Қайд этилишича, хизматдан фойдаланиш Yandex Go иловаси орқали амалга оширилади. Мазкур иловада ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжларига мослаштирилган махсус функция Yandex Go иловасида алоҳида экранда мавжуд. Уларни ҳар қандай тарифда манзилга етиб олиш учун танлаш мумкин. Барча тарифларда хизмат нархлари ўзгармайди.
Буюртмани қабул қилган ҳайдовчига мижозни манзилга олиб бориш давомида қуйидаги махсус вазифаларни амалга ошириш кераклиги ҳақида хабар берилади.
Масалан, "машина топишга ёрдам беринг" манзил карточкасида фойдаланувчига машинани топиш, унинг ёнига келиш ва салонга ўтиришга ёрдам берувчи изоҳ кўринади. Эшитишида муаммолари бўлган шахсларга ҳайдовчи чат орқали мулоқот қилишни сўраши керак бўлади.
Агар “ногиронлик аравачасидаман” функцияси танланган бўлса, ҳайдовчида “ногиронлар аравачасида бўламан, машинага ўтиришда ёрдам, бўш юкхона керак” изоҳи кўринади.
Муҳайё Тошқораева,
ЎзА
- Қўшилди: 21.11.2024
- Кўришлар: 253
- Чоп этиш