UNICEF: 2026 йил охиригача яна 6 миллион бола таълимдан маҳрум бўлиши мумкин

2026 йил охирига келиб, мактабга бормайдиган болалар сони қарийб 6 миллионга ортиб, 278 миллионга етиши мумкин.

 

Бу ҳақда БМТнинг Болалар жамғармаси (UNICEF) тадқиқотида қайд этилган.

Ташкилот томонидан эълон қилинган таҳлилларга кўра, бунинг асосий сабаби таълимни ривожлантиришга расмий ёрдамнинг 3,2 миллиард долларга камайиши бўлиб, бу 2023 йилга нисбатан 24 фоизни ташкил этади. Шу билан бирга, қисқаришнинг деярли 80 фоизи фақат учта донор давлат ҳиссасига тўғри келади.

Ғарбий ва Марказий Африка мамлакатлари энг кўп зарар кўради, 1,9 миллион бола таълимсиз қолиши хавфи остида.

Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада яна 1,4 миллион бола мактабдан қолиши мумкин. Айниқса гуманитар инқирозни бошдан кечираётган ҳудудлар бундан кўпроқ зарар кўради.

UNICEF ижрочи директори Кэтрин Рассел: “Таълимдан кесилган ҳар бир доллар шунчаки бюджет қарори эмас, балки боланинг келажаги ҳам сўроқ остида деганидир”, деди у.

Бошланғич таълим энг оғир таъсирга дучор бўлади, молиялаштириш учдан бир қисмга қисқартирилади, бу эса болаларнинг бутун умри давомида йўқотилган даромадларидан тахминан 164 миллиард доллар йўқотишига олиб келиши мумкин.

Кот-д`Ивуар ва Мали катта миқдорда таълим ёрдамидан маҳрум бўладиган давлатлар қаторига киради. У ерда молиялаштиришнинг қисқариши мактабга қабул қилишнинг 4 фоизга ёки мос равишда 340 минг ва 180 минг болага қисқаришига олиб келиши мумкин.

UNICEF, шунингдек, Бангладешдаги роҳинжа қочқинлари болалари учун таълим марказларининг ёпилиши таҳдидини қайд этди, бу эса 350 минг болани таълимсиз қолдириши ва уларни эксплуатация ва одам савдосига қарши ҳимоясиз ҳолга келтиради.

Ташкилот халқаро ҳамжамиятни шошилинч чоралар кўришга – кам ривожланган давлатлар учун молиялаштириш улушини ошириш, гуманитар инқироз шароитида таълим дастурларини ҳимоя қилиш, ресурсларни асосий ва бошланғич таълимга йўналтиришга чақирди, деб хабар берди report.az.

«Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририяти»

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech