"Ватанга қайтариш" инсонпарварлик акцияси доирасида хорижда қийин вазиятларда қолган 621 нафар фуқаро Ўзбекистонга қайтди

Репатриация қилинганларнинг 326 нафари аёллар, 295 нафари эркаклар ҳамда 189 нафари вояга етмаганлар. Ҳамюртларимиз Россия, Туркия, АҚШ, Қозоғистон, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Япония, Полша, Миср, Қирғизистон ва Саудия Арабистони каби давлатлардан қайтарилди.

 

Эслатиб ўтамиз, халқаро одам савдосига қарши кураш куни муносабати билан ўтказилаётган ушбу акция 30 июлдан 30 августга қадар давом этади.

 

"Дунё" АА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech