Виртуал тиббиёт ходимлари кунига 3 000 нафаргача беморга ташхис қўйиш, даволаш ва бошқариш имкониятига эга бўлиши кутилмоқда. Тизим бир неча кун ичида 10 минг ҳолатни кўриб чиқади — бу шифокорлар икки йилда бажарадиган иш. Бу, айниқса, мутахассис етишмайдиган ҳудудларда ас қотади.
Маълумотларга кўра, робот шифокорлар АҚШнинг тиббий лицензиялаш имтиҳонидан 93 фоиздан ортиқ аниқлик билан ўтишга муваффақ бўлган. Улар аввалги тиббий сунъий интеллект тизимларидан фарқли ўлароқ, фақатгина тасвирларни таҳлил қилиб қолмай, бир нечта соҳаларда мутахассислик хизматини таклиф этади.
Роботлар беморларга ғамхўрлик қилишдан ташқари, ушбу касалхона тиббиёт талабалари учун виртуал муҳитда ҳақиқий беморларга ҳеч қандай хавф туғдирмасдан соҳаси бўйича малака ошириши имкониятини беради.
Ушбу шифохона катта технологик ютуқ бўлса-да, ҳали оммага тақдим этилганича йўқ.
«Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририяти»