Адлия вазирлигида “Ўзбекистон – Европа Иттифоқи” адлия, прокуратура, ички ишлар, инсон ҳуқуқлари ва тегишли масалалар бўйича кичик қўмитасининг 20-мажлиси бўлиб ўтди.
Бош прокуратура номидан Ижтимоий соҳада қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи ўринбосари Б.Аҳмедов ва Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўлим прокурори Ш.Тухташова иштирок этди.
Йиғилишда Европа Иттифоқи вакиллари билан гендер тенглик ва аёллар ҳуқуқлари, инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлиги соҳасида халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан кўп томонлама форумларда ҳамкорлик, Умумий преференциялар бош тизими (GSP+), пенитенциар тизимни ривожлантириш, қийноқларнинг олдини олиш, ОАВ ва фуқаролик жамияти вакилларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, дин ва эътиқод эркинлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари хусусида музокаралар олиб борилди.
Европа Иттифоқи вакиллари томонидан кейинги йилларда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасида амалга оширилаётган ишлар эътироф этилиб, бу йўналишдаги ислоҳотларни ва ҳамкорликни давом эттириш тўғрисида таклиф билдирилди.
Н.Абдураимова,
ЎзА
- Қўшилди: 24.06.2024
- Кўришлар: 1358
- Чоп этиш