АҚШ расмий тилга эга бўлди

Америкa Қўшма Штатлари ташкил этилгандан буён илк бор расмий тилга эга бўлди. Президент Дональд Трамп шу ҳақдаги тегишли фармонни имзолади.

Айни қонун федерал миқёсда молиялаштириш ҳуқуқига эга давлат идоралари ва ташкилотларининг бошқа тилларда ҳужжат ва хизмат таклиф қилиш сиёсатини ўзгартиради, деб ёзди BBC.

2000 йил собиқ Президент Билл Клинтон имзолаган ҳужжатга кўра, шу пайтгача инглиз тилини билмайдиганларга расмий идоралар томонидан тил ёрдами кўрсатилар эди.

– Инглиз тилини расмий тил сифатида белгилаш нафақат мулоқотни соддалаштиради, балки умумий миллий қадриятларни ҳам мустаҳкамлайди, янада яхлит ва самарали жамият яратади, – дейилган фармонда.

АҚШ қарийб 250 йиллик тарихи давомида биринчи марта федерал даражада расмий тилни белгилади. Аҳолини рўйхатга олиш бюроси қайд этишича, мамлакатнинг 340 миллион аҳолисидан 68 миллионга яқини бошқа тилда гаплашади.

ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech