–Январь ойидан буён минглаб одам “ихтиёрий ўз-ўзини депортация қилиш” дастури бўйича чиқиб кетди, –деган АҚШ ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм Чикагода уюштирилган матбуот анжуманида. – Шу билан бирга юз минглаб ҳужжатсиз муҳожир ҳукумат ёрдамига таянмасдан, ўзларича мамлакатни тарк этди.
DW нашри ёзишича, Қўшма Штатларда йил бошидан бери жиноят содир этган юз минглаб ҳужжатсиз мигрант ҳибсга олинган.
– Сўнгги уч ой ичида бир нафар ҳам ноқонуний муҳожир мамлакатга кирмаган, – дея сўзини давом эттиради мулозим. – Мамлакатимиз тарихида биринчи марта чегарада бундай хавфсизликни кўряпмиз. Айрим “демократик” давлатлар ҳукумати ноқонуний мигрантларни депортация қилиш ҳаракатига тўсқинлик қилмоқда.
Оқ уй махсус дастур доирасида Америкада ноқонуний яшаётганлар иммиграция ва божхона назорати билан боғлиқ муаммодан қочиб, ўз ватанига қайтиши учун 1000 долларлик “стипендия” ва ташкилий ёрдам олиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, ёзда бир неча штат, хусусан Калифорнияда одамлар Трамп маъмуриятининг иммиграция сиёсатига қарши оммавий норозилик намойиши ўтказган.
Г.Сатторова, ЎзА
- Қўшилди: 11.08.2025
- Кўришлар: 58
- Чоп этиш