Унинг таъкидлашича, глобал режани 30 дан ортиқ мамлакат ва қочқинлар қабул қилинган тўққизта минтақада амалга ошириш учун маблағ керак бўлади.
Чексиз тўқнашувлар, иқлим ўзгариши ва узоқ йиллик халқаро гуманитар қонунларга очиқчасига эътибор бермаслик келгуси йилда ҳаёт учун зарур ёрдамга муҳтож одамлар сони 305 миллионга етишини англатади, деди у.
“Биз кўп қиррали глобал инқирозга дуч келяпмиз ва бунинг ҳисобини сайёрадаги энг заиф одамлар тўламоқда. Можаролар узоқроқ, шиддатли ва шафқатсиз бўлиб бормоқда”, деди Флетчер.
Охирги ҳисоб-китобларга кўра, дунё бўйлаб 123 миллионга яқин одам можаролар туфайли ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлган: “Ушбу гуруҳ орасида болаларга нисбатан ҳуқуқбузарликлар рекорд даражада. Мен буни Суданда кўрганман. Ҳар беш боладан бири можаро зонасида яшайди”.
“Гап Ғазо, Украина, Судан, Суриядаги можароларнинг фақатгина шафқатсизлигида эмас, бу халқаро гуманитар ҳуқуқни атайлаб менсимаслик билан ҳам боғлиқ, деди Флетчер.
БМТ ҳисоб-китобларига кўра, 2025 йилда ушбу мақсадлар учун энг кўп маблағ Яқин Шарқ ва Шимолий Африка (15,9 миллиард доллар), Жануби-Шарқий Африка (11,9 миллиард доллар), Ғарбий ва Марказий Африкада (7,6 миллиард доллар) яшовчи аҳоли учун керак бўлади.
«Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририяти»