Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Мьянмада зўравонлик кучайиб бораётганидан огоҳлантириб, кўчирилган одамлар, жумладан араканлик мусулмонлардан жонли қалқон сифатида фойдаланилаётганини қайд этди.
Мьянма Қуролли кучлари ва барча манфаатдор томонлар иштирокида ўтган тадбирда АҚШнинг БМТдаги доимий вакили ўринбосари Роберт Вуд тузилма номидан баёнот берди. Унинг таъкидлашича, мамлакатда содир этилган давлат тўнтаришидан кейин инсонпарварлик ёрдамига муҳтожлар сони 1 миллиондан 18,6 миллионга кўтарилган.
– 2,9 миллиондан зиёд одам уй-жойини тарк этди, жумладан 66 минг нафар инсон қўшни давлатларга, тўнтаришдан олдин қочиб кетган 1 миллиондан ортиқ роҳинжа қочқинларига қўшимча равишда ҳимоя сўраган, – деди сиёсатчи. – Мамлакат халқаро гуманитар ва инсон ҳуқуқи қонунларини ҳурмат қилиши, бегуноҳ аҳолини ҳимоя қилиши керак.
Мулозим ташкилот ихтиёрида ушбу мамлакатда халқаро инсон ҳуқуқи бузилаётгани тўғрисида ишончли ҳисобот мавжудлигини билдириб, Мьянмадаги гуманитар инқироз кучайиб бораётганини қўшимча қилган.
ЎзА
- Қўшилди: 17.07.2024
- Кўришлар: 1214
- Чоп этиш