Пекин шаҳрида "Аёллар масалалари бўйича Глобал етакчилар йиғилиши-2025" анжумани ташкил этилди.
Дунёнинг барча ривожланган давлатларидан масъуллар, халқаро тузилмалар, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари иштирок этган мазкур тадбирда гендер тенглик, рақамли имкониятлар, иқтисодий ислоҳотларни жадаллаштириш, хотин-қизларнинг давлат бошқаруви ҳамда қарор қабул қилиш жараёнидаги иштирокини кенгайтириш каби долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Зўравонлик ва камситишдан холи ҳаёт сари қадам ташлашни таъминлаш ҳам асосий мавзулар қаторидан ўрин олди.
Қайд этилишича, бу йилги йиғин 30 йил муқаддам Пекинда бўлиб ўтган БМТ Тўртинчи жаҳон хотин-қизлар конференциясида белгиланган тамойилларни қайта тасдиқлаш ва аёллар фаоллигини ошириш йўлидаги глобал ҳамкорликни мустаҳкамлаш имконияти сифатида эътироф этилди.

Халқаро саммитда Ўзбекистондан ҳам расмий делегация иштирок этди.
Муҳайё Тошқораева, ЎзА
Пекин, Хитой
- Қўшилди: 13.10.2025
- Кўришлар: 70
- Чоп этиш