ЖССТ иссиқдан ҳимояланиш бўйича тавсия берди

Иссиқ шунчаки ноқулайлик эмас. Юқори ҳарорат соғлиқ учун хавф туғдиради, инсон ҳаётига зомин бўлади, азоб-уқубат келтиради ва бутун дунё бўйлаб соғлиқни сақлаш тизимига босим ўтказади. Яқинда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бўлими ёз ойларида саломатликни сақлашга ёрдам берадиган, иссиқ билан боғлиқ хавф ва оддий эҳтиёт чораси юзасидан хабардорликни ошириш кампаниясини бошлади.

Иссиқлик турли тоифадаги одамларга ҳар хил таъсир қилиши мумкин. Масалан, кексалар терморегуляция қобилияти пасайиши туфайли иссиққа камроқ тоқат қилади. Чақалоқ ва ёш болада эса терморегуляция ҳали етарли ривожланган. Қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва фавқулодда хизмат соҳалари холдимлари, жумладан ўт ўчирувчилар каби очиқ ҳавода ишлайдиганлар иссиқликка касбий хавф сифатида дуч келади.

Иссиқ ҳаво сурункали касалликларни ҳам кучайтиради. Юрак-қон томир ва нафас олиш тизими етишмовчилиги, қандли диабет ва муайян дори-дармон қабул қиладиган одамлар бу борада айниқса заиф. Ҳомиладор аёллар юқори хавф остида – иссиқлик эрта туғилиш ва кам вазнли чақалоқ дунёга келиши кузатилади.

Иссиқ таъсирнинг олдини асосан яхши тиббий амалиёт ва арзон чора орқали олиш мумкин.

Аввало исиб кетишдан сақланиш зарур. Кун ўта қизиганда ташқарига чиқиш ёки жисмоний иш билан шуғулланиш мумкин эмас.

Агар хавф остида бўлсангиз, эрталаб ва кечқурун харид қилиш соати имкониятидан фойдаланинг. Соя қидиринг, бола ёки уй ҳайвонини тўхтаб турган машинада қолдирманг. Иложи бўлса, салқин хонада 2-3 соат ўтиринг.

Яна бир маслаҳат: уйингизни салқин тутинг. Хонани кечаси салқин ҳаво билан совутинг. Кун давомида ички иссиқни камайтириш учун пардани тушириб қўйинг, электр жиҳозларини ўчиринг.

Совуқ ва нам ҳолда сақланинг. Енгил, кенг кийим кийинг, енгил чойшабдан фойдаланинг, салқин душ ёки ҳаммом қабул қилинг ва албатта, мунтазам равишда сув ичиб туринг.

Қандли, спиртли ва кофели ичимликлардан сақланган маъқул.

Энг муҳими – хабардор бўлинг. Оила, дўстлар ва қўшнилар, айниқса ёлғиз яшайдиган яқинларингиз билан алоқани ушлаб туринг. Иссиқ кунда заиф одам ёрдамга муҳтож бўлади. Агар хавф остидаги одамни билсангиз, маълумот ва ёрдам олишда унга кўмак беринг.

Юқори ҳароратдан сақланишда шахсий чора-тадбирдан ташқари, тизимли ёндашув ҳам зарур. ЖССТ мамлакат, минтақа ва шаҳарлар учун хавфнинг олдини олиш, муаммони камайтиришга қаратилган, иссиқлик билан боғлиқ ҳаракат режасини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни тавсия қилади.

Бундай режа иссиқ билан боғлиқ таҳдидни яхшироқ бошқариш учун турли секторларни бирлаштиради. Турфа хизматлар учун масъулиятни белгилайди, эрта огоҳлантириш тизими фаолиятини мувофиқлаштиради, заиф гуруҳларни аниқлайди, алоқа ва жавоб механизмини яратади.

Ёдда тутинг! Ёзги иссиқ тўлқин энди шунчаки мавсумий ҳодиса эмас, балки соғлиқни сақлаш тизимининг иқлим ўзгариши сабабли кучайган асосий муаммосидир.

С.Раҳимов, ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech