Муаллифўқувчилар эътиборини мамлакатимизда қатор муҳим йўналишлар, жумладан, хусусий секторни ислоҳ қилиш бўйича янги вазифалар белгилангани, хусусийлаштириш, демонополизация жараёни жадал тус олгани, коррупцияга қарши жиддий чора-тадбирлар кўрилаётганига қаратган.
“Ўзбекистон ҳукумати барча соҳаларда хусусий сектор ролини ошириш, давлат иштирокидаги корхоналарни хусусийлаштириш, энергия ресурслари, транспорт, алоқа бозорини ривожлантириш ва айни соҳаларга инвестиция жалб этиш учун зарур шарт-шароит яратиш бўйича кўрилаётган алоҳида чора-тадбирлар диққатга сазовор” - деб ёзади нашр.
Мақолада давлат тасарруфидан чиқариш жараёни автомобиль, авиация ва темир йўл тармоқларига таъсир қилиши, давлат-хусусий шериклик лойиҳалари сони кескин ўсиши кутилаётгани, солиқ қонунчилиги ўзгариши ва норезидентлар учун яшашга рухсат олиш имкониятлари кенгайгани билан боғлиқ маълумотлар ҳам қаламга олинган.
***
Олий Мажлис Сенати раиси, Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси раҳбари Танзила Норбоеванинг Ўзбекистонда меҳнат муносабати ривожланиши мавзусига оидчиқиши кўплаб хорижий оммавий ахборот воситалари эътиборини тортмоқда.
Хусусан, Ислом ҳамкорлик ташкилотининг «OIC Today» журнали саҳифаларидаэълон қилинган мақолаюртимизда муносиб меҳнат шароити яратиш, бандликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, болалар ва мажбурий меҳнатнинг, одам савдосининг олдини олиш бўйича эришилган муваффақиятлар, ушбу йўналишлардаги халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик тўғрисидаги маълумотларнижамланган.
–Ўзбекистоннинг меҳнат муносабатлари соҳасида рўёбга чиқараётган ижобий ўзгаришлари аллақачон жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилиб, кўпгина давлатлар учун намуна бўлмоқда, - деяхулоса қилади «OIC Today».
***
Эронда инглизча чиқадиган «Iran News» газетасиЯнги Ўзбекистонда меҳнат муносабатининг ривожланиши мавзусига бағишлаб махсус материал чоп этди. Ушбу мақолада ёзилишича, Ўзбекистон давлат бошқарувидаги фундаментал ўзгаришлар жамият ва давлат ривожланишининг асосий кўрсаткичларини акс эттирган ҳолда, меҳнат соҳасида илгари сурилаётган илғор ташаббуслар самарасини, изчиллиги ва самарадорлигини ифодалайди.
Хусусан, жамият ривожланиши моделининг трансформацияси жараёнида “жамият - ислоҳотлар ташаббускори” тамойили демократик янгиланиш ва тараққиётнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучига айланади.
Таъкидланишича, Ўзбекистонда эришилган муваффақиятлар меҳнат муносабати соҳасидаги кенг кўламли, тизимли ислоҳотлар натижасидир. Бу жараён қонунчилик ва ташкилий–ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш, халқаро стандартларни ҳаётга тадбиқ этиш, қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, институционал асосларни ривожлантириш, тизимли мониторинг ва тадқиқот олиб бориш, фуқаролик жамияти ва тегишли халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни фаоллаштириш сингари йўналишларни қамраболган.
Миллий қонунчиликни такомиллаштириш соҳасида 2019-2021 йиллар давомида 32 та меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди, халқаро меҳнат ташкилоти ва халқаро миграция ташкилотининг қатор конвенция ва протоколлари ратификация қилинди. "Биргина 2021 йилда 16 меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат - 4 қонун, 2 фармон, Президентнинг4 та қарори ва 6 та ҳукумат қарори қабул қилинди", - деб ёзган «Iran News».
- Қўшилди: 28.04.2022
- Кўришлар: 2631
- Чоп этиш