Янги Ўзбекистон – хорижликлар нигоҳида

ЎЗБЕКИСТОН КОНСТИТУЦИЯСИГА КИРИТИЛИШИ ТАКЛИФ ЭТИЛАЁТГАН ЎЗГАРТИШЛАР МАМЛАКАТНИНГ АДОЛАТЛИ ЖАМИЯТ ҚУРИШДАГИ ИНТИЛИШЛАРИГА ҲАМОҲАНГ

“Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва кўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий конун лойиҳасининг муҳокамаси хорижий экспертлар ҳамжамияти вакилларининг хдм диккат марказида бўлиб турибди.

Экспертлар фикрларига кўра конституциявий ислоҳот муҳим зарурат бўлиб, замонавий шароитда у нафакат Ўзбекистоннинг демократик таракҳиётига, балки Марказий Осиё минтакаси ва бутун Евроосиёда баркарорликни таъминлашга хизмат килади.

Габор ҲАМЗА,

Этвош Лоран университети профессори, киёсий конституциявий хукук, бўйича мутахассис (Венгрия):

— Менинг мутахассислигим қиёсий конституциявий ҳуқуқ бўлганлиги учун ҳозирда Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини такомиллаштириш юзасидан амалга оширилаётган ислоҳотларга қизиқишим жуда баланд.

Жорий йил 20 июнь куни Урганч шаҳрида “Инсон — жамият — давлат” конституциявий тамойилини амалга ошириш: миллий ва хорижий тажриба” мавзуида халқаро конференция ишида қатнашиб, конституциявий ислоҳотларнинг муҳимлиги ва долзарблиги бўйича тегишли маълумотларни олган эдим.

Ўтган шанба куни расмий оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси билан танишиб чиқиб, бунда таклиф этилаётган янги нормалар узоқни кўзлаган ва кенг қамровли масалаларни ўз ичига олганининг гувоҳи бўлдим.

Ушбу ўзгартишларнинг ўзига хос жиҳатларидан бири сифатида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича, хусусан, давлатнинг атроф-муҳитни яхшилаш, тиклаш ва ҳимоя қилиш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириши тўғрисидаги норманинг киритилиши дунё ҳамжамиятининг экологик мувозанатни сақлашга қаратилган фаолиятига Ўзбекистон ҳам ўз ҳиссасини қўшишга бел боғлаганлигини кўрсатади.

Шу билан бирга, конституциявий ислоҳотларнинг энг муҳим жиҳати сифатида инсон, жамият ва давлат ўртасида мустаҳкам кўприк барпо этиш мақсад қилинганлигини алоҳида қайд этмоқчиман. Венгрияда 2012 йилда янги Конституция қабул қилинганига қарамасдан, бизда ҳам шунддй ислоҳотларни ўтказишнинг пайти келди. Чунки Конституция қотиб қолган догма эмас, у доимий равишда иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ўзгаришларга қараб замон талабларига ҳамоҳанг равишда янгиланиши лозим

Айнан шу талабларни теран англаган ҳолда мамлакатингиз раҳбари бошчилигида конституциявий ислоҳотларнинг илгари сурилиши, махсус комиссия тузилиб, халқнинг ўзидан таклифлар олиниб, қонун лойиҳаси ҳолига келтирилиши Европа, хусусан, Шарқий Европа давлатлари амалиёти учун ҳам янгилик ҳисобланади.

Санжай ПАНДЕЙ,

Жавоҳарлал Неру университетининг Россия ва Марказий Осиё тадкикотлари маркази профессори (Хиндистон):

— Ўзбекистонда сўнгги йилларда Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида кенг қамровли, чуқур демократик ислоҳотлар жараёни амалга оширилмоқда. Барча соҳада — сиёсий, маъмурий, ҳуқуқий, ижтимоий, диний, иқтисодий, савдо ва бошқа йўналишларда рўй берган ўзгаришлар ва муваффақиятли ислоҳотларнинг энг муҳим жихатларидан бири, бу жараёнларнинг ортга қайтмайдиган тус олганлигидир. Ўз навбатида, Ўзбекистондаги кенг қамровли ислоҳотлар жараёни Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги минтакавий ҳамкорликнинг ривожланишига ва сифат жиҳатидан янги босқичга чиқишида муҳрм аҳамият касб этаётгани алохида эътирофга сазовор.

Сиёсий соҳадаги ислоҳотлар вақт ва изчил саъй- ҳаракатларни талаб қилувчи мураккаб жараён ҳисобланади. Бу жараён давомида парламент, президентлик, суд, сиёсий партиялар, сайлов тизимига босқичма-босқич ва аниқ ўзгартишлар киритилади. Ушбу ислоҳотларнинг муваффақиятли амалга оширилиши давлат ва жамиятнинг демократлашувини кафолатлайди.

Президент Шавкат Мирзиёев Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувда мамлакатдаги ислоҳотлар жараёнини навбатдаги муҳим босқичга олиб чиқиш юзасидан ўз фикр ва таклифларини бидаирди

Шу ўринда қайд этиш лозимки, қисқа вақт давомида Конституциявий комиссияга фуқаролардан 60 мингдан ортиқ турли таклифларнинг келиб тушганлиги ушбу ўзгартишларнинг нақадар долзарблигини яққол кўрсатди.

Президент комиссия аъзолари билан мулоқоти чоғида инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати, дахлсиз хукуқлари ва манфаатлари устувор масала эканлигини таъкидлади. Бу борада тегишли муҳим тузатишлар таклиф этилди. Хусусан, ўлим жазосининг мамлакатда бекор қилинганлигини конституциявий мустаҳкамлаш, ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан шахс қўлга олинганида унинг ҳуқуқлари ва нима сабабдан ушланганини содда тилда тушунтириш, “Хабеас корпус” институтини ривожлантириш, судланган шахсларнинг қариндошлари маҳкумнинг қилмишлари учун жабр тортмасликларини таъминлаш лозим. Мазкур масалаларда тегишли нормалар Конституцияда акс эттирилиши таклиф қилинди.

Ўзбекистон Президенти ижтимоий тенгсизликни камайтириш, фуқароларни зарур уй-жой, сифатли таълим, тиббий хизмат, тоза ичимлик суви, муносиб иш ҳақи, хавфсиз меҳнат шароитини яратиш, аҳоли турмуш тарзини яхшилаш бугунги кундаги энг муҳим вазифа эканини таъкидлаб, “Ўзбекистон — ижтимоий давлат” деган тамойилни Асосий Қонунда мустаҳкамлаш конституциявий ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири бўлишини билдиради.

Эркин ва адолатли фуқаролик жамияти ривожланиши билан боғлиқ масалалар яна бир устувор йўналиш сифатида кўрсатиб ўтилди. Бу борада маҳалла институтини эзгулик ва миллий анъаналар бешиги сифатида ривожлантириш бўйича билдирилган таклифлар ҳар томонлама ўринли ва долзарб, деб ҳисоблайман.

Давлат раҳбари томонидан Ўзбекистонда инсонпарвар, демократик хукуқий давлат қуриш масаласи устувор йўналишлардан бири сифатида қайд этидаи. Бу борада давлат органлари фаолиятида очиқлик, ошкоралик ва ҳисобдорликни таъминлаш қоидаларига алохида эътибор қаратилди.

Олий Мажлиснинг ҳукуматни шакллантириш ва муҳим лавозимларга тайинлаш бўйича ваколатларини кенгайтириш, жойларда ҳокимиятнинг бўлиниши тамойилини ҳаётга татбиқ этиш, маҳаллий Кенгашлар фаолияти самарадорлигини юксалтириш, ҳокимларнинг халқ вакиллари олдидаги масъулиятини ошириш масалалари бугунги кундаги ислоҳотлар жараёнининг муҳим қисми эканлигига тўлиқ қўшиламан.

Шунингдек, таклиф этилаётган ўзгартишларда Конституцияга “Ўзбекистон барча давлатлар, энг аввало, ўзининг яқин қўшнилари билан тинчликпарвар ва дўстона сиёсат юритиши, унинг ташқи сиёсати инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилиш, давлатларнинг ҳудудий яхлитлигига оид принцип ва нормаларга асосланиши” ҳақидаги моддани қўшиш таклифини қўллаб-қувватлайман. Бу Ўзбекистоннинг минтақада олиб бораётган очиқ, дўстона ташқи сиёсатида қатъий эканини дунё ҳамжамиятига намойиш этади.

Ўйлайманки, таклиф қилинаётган конституциявий ислоҳотларнинг референдум йўли билан амалга оширилаётганлиги Асосий Қонуннинг мамлакатдаги ҳар бир фуқаронинг фаровон ҳаёти ва келажаги учун тутган аҳамиятини кўрсатади.

Макс СЕЙ,

Малайзиянинг “Kingsley Strategic Institute” ижрочи директори:

— Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли демократик ўзгаришлар ва ислоҳотлар динамикасида Конституция ҳам тараққиётга зарурат сезмоқда. Бу, аввало, республика фуқароларининг конституциявий хукукларини янада кенгайтиришга хизмат қилади.

Конституцияга киритиш таклиф этилаётган ўзгартишлар “Инсон — жамият—давлат” тамойилига асослангани ва Ўзбекистоннинг амалдаги Асосий Қонунининг кўплаб боблари бўйича ўзгартишлар назарда тутилаётгани қувонарлидир.

Шунингдек, 60 мингдан ортиқ таклифлар тушганидан далолат берувчи конституциявий ислоҳотлар ғоясини Ўзбекистон халқи жуда юқори даражада кўллаб-кувватлашини ҳам қайд этишни истардим.

Ишончим комилки, Ўзбекистонда бўлажак конституциявий ислоҳотлар аҳоли фаровонлиги ва мамлакат иқтисодий тараққиётига муносиб ҳисса қўшади.

Фредерик СТАРР,

АҚШнинг Марказий Осиё ва Кавказ институти асосчиси, профессор:

— Ўзбекистондаги конституциявий ислоҳотлар, бутун минтақа учун жуда истиқболли ва алоҳида аҳамиятга эга, деб ўйлайман. Мен уларни жуда ижобий деб биламан, чунки ислоҳотлар фуқароларнинг ҳуқуқларини аввалгидан кўра аниқроқ белгилайди, шу билан бирга, адолатнинг ролини оширади, Ўзбекистоннинг ижтимоий давлат ва адолатли жамият қуришдаги интилишларини ифодалайди.

Бу борада Президент Шавкат Мирзиёевнинг эскича “Давлат — жамият — инсон” ғоясини “Инсон — жамият — давлат” тамойилига ўзгартириши жуда муҳимдир.

Асосий Қонунни сезиларли даражада яхшилаши мумкин бўлган кўплаб таклиф этилаётган ўзгартишларни таъкцдлашни истардим. Давлат органлари фаолиятида очиқлик, ошкоралик ва ҳисобдорликни таъминловчи нормалар керак. Вилоятлар раҳбарлари бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари Кенгашларига раҳбарлик қилиши тўғрисидаги нормани Конституциядан чиқариб ташлаш нафақат бюрократиядан халос этади, балки маҳаллий даражадаги ҳокимият органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати даражасини оширади.

100 минг кишидан иборат фуқаролар гуруҳига давлат манфаатларини илгари сурувчи қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини бериш ҳам аҳамиятлидир.

Ҳақиқат шундаки, Конституция таҳлил, мунозара ва миллий баҳс жараёнидир. Ўзбекистонда бу жараён шаффоф ва инклюзив бўлишига ишончим комил.

Бизнингча, Конституциявий ҳукук институти бўлиши керак. Ушбу муассаса Конституция, конституционизм ва фуқароларнинг хукуқлари ҳамда бурчларини муҳокама қилиш учун ҳам долзарб. Ривожланаётган Конституцияга бўлган бундай миллий эътибор ислоҳотлар самарадорлигини таъминловчи мустаҳқам пойдевор бўлади.

Ўзбекистоннинг фаол дипломатик саъй-ҳаракатлари ва яхши қўшничилик сиёсати минтақа тараққиётининг ҳаракатлантирувчи кучига айланди. Шу билан бирга, Ўзбекистон якка ижрочи эмас, балки ўтмишдагидан кўра бир-бирини яхшироқ тушуна бошлаган, умумий тил топа олган ва муаммоларни ҳал қилиш учун бирлашаётган Марказий Осиё давлатларининг тенг аъзоси. Бу минтақанинг ривожланиши учун ҳам жуда муҳимдир.

Марказий Осиё океанга тўғридан-тўғри чиқиш имкониятига эга бўлмаган ягона минтақадир. Бу ҳудуддаги мамлакатлар Жанубга йўл очиши кераклигини яхши англашади. Бу уларга Жануби- Шарқий Осиёнинг улкан бозори билан савдо қилиш имкониятини беради. Энг самарали йўл эса Афғонистон орқали бўлади.

Ўзбекистон нафақат етакчи, балки, энг муҳими, минтақаларнинг ўзаро боғлиқлигини кенгайтириш бўйича минтақавий саъй-ҳаракатларнинг мувофиқлаштирувчиси ҳамдир. Ўзбекистон ушбу муҳим масалаларни илгари суриш, шу жумладан, “Толибон”нинг Афғонистон орқали ўтадиган савдо ва транзит йўлларига бўлган қизиқишини ошириш борасида саъй-ҳаракатларни бирлаштириш йўлларини топишга муваффақ бўлмоқда.

Демак, Тошкентга, бутун Марказий Осиё давлатларига ушбу масалага жиддий ёндашгани учун тасанно, деймиз. Менимча, бу минтақа келажагининг калитидир.

Нурий ҚИЗИЛЧА,

Эрон Исломий Кенгаши Мажлисидаги Эрон — Ўзбекистон парламентлараро дўстлик гуруҳи раҳбари:

—Ҳар бир давлат ўзининг Бош қомуси мукаммал бўлишини ва уни мамлакат фуқароларининг талаб ҳамда таклифларига сўзсиз жавоб бера олишини хоҳлайди. Ушбу йўналишда доимий изланишлар олиб боради, шу билан бирга, хорижий тажрибани чуқур ўрганади. Эроннинг Конституцияси 1979 йилда умумхалқ референдуми асосида қабул қилинган. Орадан 10 йил ўтиб, 1989 йилда Конституцияга қатор ўзгартишлар киритилган. Хусусан, Эронда президентлик институти жорий этилди, ҳукуматни шакллантиришнинг механизмлари ҳамда унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ қилиб белгилаб беридаи.

Эрон Конституциясига киритилган ушбу ўзгартишлар жараёнида Бош қомусимиз халқимиз тарихи, қадриятлари ҳамда миллий давлатчилигимизнинг устувор ғоялари устига қурилди, Бельгия, Франция ва бошқа давлатларнинг тажрибаларидан фойдаланилган.

Ўзбекистонда бу борада олиб борилаётган амалий ишларни олқишлаймиз.

Мен 2021 йилда ўтказилган Президент сайловида хорижий кузатувчи сифатида Ўзбекистонга борган эдим. Овоз бериш жараёнлари билан яқиндан танишиш мақсадида Тошкент шаҳри ва вилоятидаги 18 дан ортиқ сайлов участкаларида бўлиб, сайловчилар билан мулоқотлар ўтказдим.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мамлакатингиз фуқаролари билан бўлиб ўтган мулоқотлар жараёнида Ўзбекистонда қисқа муддатларда амалга оширилган кенг кўламдаги ислоҳотлар самарасини бевосита ҳис этдим.

Ёшидан қатъи назар, сайловчиларнинг овоз бериш учун участкаларга фаол ташриф буюриши ва уларнинг аъло кайфияти мен учун кутилмаган ҳолат бўлди. Ўзбекистонга амалга оширилган ушбу сафарим асносида бевосита ўзбек халқининг юқори даражадаги сиёсий онгини, Президент Шавкат Мирзиёевга бўлган юксак ҳурмат-эътиборини ҳис қилдим. Буларнинг барчаси давлатингиз раҳбарининг халқчиллиги, ўз фуқароларига бўлган чексиз муҳаббатидан далолатдир.

Ўзбекистондаги конституциявий ислоҳотлар ўзбек давлатчилиги, фуқаролик жамиятини янада мустаҳкамлашга қаратилган. Айниқса, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Конституцияга ўзгартиш киритиш масаласини умумхалқ референдуми ўтказиш орқалигина ҳал қилиш бўйича илгари сурган ташаббуси ушбу сўзларимнинг яна бир исботидир.

Шу ўринда, Ўзбекистон Бош қомусига киритилаётган ўзгартишлар, хусусан, Конституцияда инсон, унинг ҳаёти ва қадр-қимматини улуғлаш, эркин ва адолатли фуқаролик жамиятини ривожлантириш, Ўзбекистонда инсонпарвар, демократик ҳуқуқий давлат қуриш, “Ўзбекистон — ижтимоий давлат” ғояларини мустаҳқамлаш, экологик-ҳуқуқий нормалар ва электрон ҳукуматни ривожлантириш асосларининг ифода этилиши бўйича таклифлар бизда катта қизиқиш уйғотди.

Ушбу таклифлар ҳозирги замон талабларидан келиб чиққани ҳамда Ўзбекистон Конституциясининг бугун дунё ҳамжамиятида рўй бераётган сиёсий- иқтисодий жараёнлар, технологик тараққиёт ва шаклланаётган янги муҳит талаблари билан ҳамнафас бўлишини таьминлашга қаратилган, десам, муболаға қилмаган бўламан.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон халқига ушбу муҳим сиёсий тадбирни ўтказишда муваффақият тилайман.

Изро МАЛАКОВ,

Нью-Йорк шаҳридаги “Шашмаком” мактаби асосчиси ва раҳбари, Ўзбекистон халк, артисти:

— “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига  ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги  Конституциявий қонун лойиҳаси билан жамоамиз тўлиқ танишиб   чиқди. Ўтказган  муҳокамалар жараёнида ҳар бир соҳа, хусусан, ижтимоий жабҳалар тўлиқ қамраб олинганлигини кузатдик.

Конституцияга киритилиши таклиф қилинган ўзгартиш ва қўшимчалар референдум жараёнида тасдиқланган тақдирда, ушбу ҳужжат Ўзбекистон халқининг сиёсий-хукуқий тафаккурининг юксак намунаси, қолаверса, мамлакатнинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади, деб ҳисоблайман.

Ўзбекистонда бошланган улкан ислоҳотларни самарали амалга оширишда ушбу масалаларнинг аҳамияти кун сайин тобора ортиб бораётганини ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда.

Айнан шу сабабли, Ўзбекистон ёшларига Конституцияни чуқур ўрганиш, англаш, ҳаётга жорий этиш ва унга сўзсиз амал қилишни ҳаёт тажрибасига эга инсон сифатида маслаҳат бераман.

Туғилиб ўсган юртимиздан олисда истиқомат қилишимизга қарамай, Ўзбекистонда бўлаётган ўзгаришларни мунтазам кузатиб боряпмиз. Фурсатдан фойдаланиб, она Ватанимда олиб борилаётган ислоҳотларни тўлиқ кўллаб-кувватлашимни яна бир бора таъкидламоқчиман.

Пармжит СИНГХ,

Осиё — Тинч океани технология ва инновация университети раиси (Малайзия):

— Малайзия академик доиралари вакили сифатида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг инсоният янги ил- мий ва технологик босқичга қадам қўйгани ҳақидаги фикрларига тўлиқ қўшиламан. Дунёда фундаментал трансформация жараёнлари ва рақобат кучаймоқда. Эртанги кунни ўйлайдиган халқлар ва давлатлар ўз келажагига ҳар қачонгидан кўра жиддийроқ муносабатда бўлади.

Ўзбекистонда конституциявий ислоҳотни амалга оширишни жуда долзарб, деб ҳисоблайман. Конституция суверен демократик давлат қуришнинг асосий хукукий ва қонунчилик базаси сифатида замон талабларига жавоб бериши керак. Унинг устувор йўналишларидан бири — иқтисодий ислоҳотлар ва бошқа соҳалардаги ўзгаришлар жараёнини амалга оширишда инсон манфаатларини таьминлашдир.

Ўзбекистондаги конституциявий ўзгаришлар ва умуман, мамлакат ҳаётига татбиқ этилаётган ислоҳотлар “Инсон — жамият — давлат” тамойили асосида амалга оширилаётгани қувонарлидир.

Ишончим комилки, Ўзбекистоннинг янгиланган Конституцияси мамлакатнинг узоқ муддатли тараққиёт стратегиясининг мустаҳкам хукукий асоси ва ишончли кафолати бўлади, ўзбек халқининг эртанги фаровон ҳаётини таъминлайди.

Маркабай ААМАТОВ,

“Ала-Тоо” адабий-бадиий журналининг бош муҳаррири, Қирғизистон халк, шоири:

 — Қардош ва қўшни Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган чуқур ислоҳотлар, ободончилик ишлари, инсон хукукларини таъминлаш борасидаги фаолияти Қирғизистонда ҳам мамнуният билан қабул қилинмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Конституциясига референдум орқали муҳим янги ўзгартишлар киритиш хакидаги ташаббуси Қирғизистон зиёлилари орасида ҳам катта қизиқиш уйғотди. Охирги йилларда Ўзбекистондаги катта ўзгаришлар жаҳон жамоатчилигининг диққат марказида бўлиши оддий ҳолга айланди. Чунки бу ислоҳотлар биринчи галда Ўзбекистон фуқароларининг ҳаётини яхшилаш, уларнинг демократик эркинлигини таъминлаш ва кенгайтиришга қаратилган.

Президентнинг ижтимоий давлаг барпо этиш нияти ҳозирги даврда халқ фаровонлигини таъминлашнинг ягона усулидир. Унда кўзда тутилган малакали тиббий ёрдам, барча учун тенг имкониятлар, ишсизликдан ҳимояланиш, кафолатланган таълим, оилалар, болалар, аёллар, қариялар, ногиронлиги бор шахсларни ҳар томонлама кўллаб-кувватлаш — ижтимоий давлатнинг асосий вазифаларидир. Бу кенг қамровли ишларни бажариш ўта қийин ва жиддий вазифа. Бундай муҳим ва кенг қамровли дастурларни Асосий Қонун орқали мустаҳкамлаб, амалга ошириш мақсад қилингани эътирофга лойиқ.

Барчамизга маълумки, ижтимоий давлат муҳтожларга уй-жой, яшаш учун зарур бўлган истеъмол товарларининг энг кам миқдори белгилаб қўйилишини назарда тутади. У шахс ва унинг оиласи муносиб ҳаёт кечириши учун етадиган иш ҳақи, камбағалликни қисқартириш, бандликни таъминлаш, хавфсиз меҳнат шароитини яратишни талаб қилади. Бу каби омилларнинг деярли чегараси кўринмайди. Бундай олий ниятларни амалга оширишда ўзбек қардошларимизга омад тилаймиз.

«Дунё» АА.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech