2024 йил ҳолатига кўра Марказий Осиёдаги бошқа давлатлар рейтинги:
- Қозоғистон – 25 балл
- Қирғизистон – 36 балл
- Тожикистон – 65 балл
- Туркманистон – 50 балл
2020 йилга нисбатан GHI динамикасини таҳлил қиладиган бўлсак:
- Тожикистон – энг оғир ҳолатда, охирги уч йил ичида индекс 62–67 балл оралиғида бўлиб, озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида жиддий муаммолар мавжуд.
- Қозоғистон – 2020 йилда 21 балл билан бошлаган, бироқ 2021 йилда индекс 28 баллгача кўтарилган, ҳозирда эса 24–25 атрофида барқарорлашган. Бу озиқ-овқат хавфсизлигида муайян таҳдидлар борлигини англатади.
- Қирғизистон – аста-секин ижобий ўзгаришлар мавжуд: индекс 42 дан 36 гача пасайган.
- Туркманистон – 2020 йилдан буён 48–52 балл оралиғида сақланиб қолмоқда, бу эса барқарор, бироқ муаммоли вазиятни билдиради.
Global Hunger Index қандай ҳисобланади?
GHI ҳар йили халқаро нодавлат ташкилотлар томонидан эълон қилинади ва болалар ўлими, ўсишдан қолиш, кам вазнлик ва аҳоли орасида етарли овқатланмаслик каби кўрсаткичлар асосида шакллантирилади.
У озиқ-овқат хавфсизлигини қуйидаги йўналишлар бўйича баҳолайди:
- Овқатланиш сифати ва етарли даражадаги истеъмол
- Болалар саломатлиги ва ўсиш суръатлари
- Умумий соғлиқ ва ижтимоий инфратузилма ҳолати
«Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририяти»