"Ўзбекистонда халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги" доирасида "Эркин фуқаролик жамияти ва нодавлат нотижорат ташкилотларини ривожлантириш" мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.
Конференция иштирокчилари Ўзбекистоннинг сўнгги йиллардаги ютуқларини юксак баҳолаб, мамлакат очиқ маълумотлар индексида жаҳон бўйича 30-ўринни ва Марказий Осиёда пешқадам мавқени эгаллаганини алоҳида таъкидладилар.
2017-2024 йилларда Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларининг 2 минг 250 га яқин лойиҳалари амалга оширилиши учун маблағ ажратилган.
Хорижий мутахассислар томонидан "Ўзбекистон–2030" стратегиясига алоҳида эътибор қаратилиб, ушбу ҳужжатда белгиланган халқаро стандартларга мос келадиган таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя тизимларини яратиш, адолатли ва замонавий давлат бошқарувини шакллантириш каби мақсадлар юксак баҳоланди. Стратегиянинг амалга оширилиши Ўзбекистонни 2030 йилга келиб дунёнинг энг тез ривожланаётган иқтисодиётлари қаторига киритиши таъкидланди.
Конференция якунида иштирокчилар Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш бўйича қатор муҳим таклиф ва тавсиялар илгари сурдилар.
Kun.uz
- Қўшилди: 25.10.2024
- Кўришлар: 958
- Чоп этиш