Ўзбекистон ёшларининг фикри халқаро минбарлардан янграмоқда

Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеясининг учинчи қўмитаси йиғилиши доирасида илк бор ёшларга бағишланган муҳим тадбир бўлиб ўтди.

Бу ташаббус БМТ учинчи қўмитаси раиси ташаббуси ҳамда тузилма Болалар ва ёшлар бўйича асосий гуруҳ ҳамкорлигида ташкил этилди.  

Тадбирнинг асосий мақсади ёшларнинг ижтимоий ривожланиш, инсон ҳуқуқлари, маданият ва тенглик соҳаларидаги масалалар юзасидан овозини тўғридан-тўғри халқаро даражада эшитиш ва уларнинг фикрларини қўмита фаолияти билан боғлашдир.

Ёшлар фикрлари тингланган анжуманда БМТ Аҳолишунослик жамғармаси ижрочи директори, БМТ Бош котиби Ёшлар масалалари бўйича ёрдамчиси, БМТ Ёшлар офиси раҳбари, Халқаро меҳнат ташкилотининг БМТдаги Махсус вакили ва қатор тузилмалар раҳбарлари қатнашди.

Сессияда қатор мамлакатлар ёшлари қатори ўзбекистонлик ёш журналист Нурулло Расулов ҳам Осиё-Тинч океани минтақаси Барқарор ривожланиш Ёшлар форуминомидан сўзга чиқди.

У Ўзбекистонда ёшларнинг сиёсий ва ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки ҳақида сўзлаб, Ёшлар парламенти фаолиятини ёшлар ташаббусларини қонунчилик жараёнига интеграция қилишда муҳим тузилма бўлаётганини қайд этди.  

Шунингдек, ёшлар ўртасидаги дўстлик, ҳамкорлик ва ишонч орқали тинчликка замин яратиш ғоясини илгари сурилди.

Беҳруз Худойбердиев, ЎзА мухбири

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech